2020 йил Янги Ўзбекистон

Ҳайит ҳар бир оилага қувонч олиб кирсин

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази фаоллари номидан барча ватандошларимизни шу жумладан республикамиздаги барча миллий маданий марказлар фаолларни мусулмон оламининг улкан ва муқаддас айёми — муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан қутлайман.

Республикамизда истиқомат қилаётган 130дан зиёд турли миллат ва элатлар қатори қозоқ миллати вакиллари Ҳам бошқа миллатлар қатори Ўзбекистондай бағри кенг, тинч ва осойишта, ҳар томонлама равнақ топган жаннатмакон ўлкада умргузаронлик қилиб, бошқа халқлар билан бир жону бир тан бўлиб, ўзаро дўстлик ва ишонч ришталарини узмай, республикамизнинг сиёсий барқарорлиги, иқтисодий ривожланишига баҳоли қудрат хиссаларини қўшиб келаётганига беадад шукрлар айтади. Биз республикамиз раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган катта ёрдам ва ғамҳўрликлар учун чуқур миннатдорлик изҳор этган ҳолда турфа маданият ва қадриятлар гуллаб-яшнаётган мамлакатимиз равнақига муносиб хиссамизни қўшиб боришни асосий мақсад ва муқаддас бурчимиз деб ҳисоблаймиз.

Бугунги муқаддас айём кунларида барчангизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, халқимизни унинг бошига тушган коронавирус иллатидан, турли бало-қазолардан асрасин деймиз. Юртимизда фаровон турмуш тобора юксалиб, Ватанимизнинг иқтисодий-ижтимоий қудрати янада ошиб, халқларимиз ўртасидаги абадий дўстлик ва яқин ҳамкорлик муносабатлари барқарор ривожланаверсин. Бу ишларда ҳаммамизга Оллоҳ ўзи ёр бўлсин!

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси

Серикбай Усенов