2020 йил Янги Ўзбекистон

Азиз юртдошлар!

Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳар биримиз юракдан ҳис этамиз.

Тобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътибор янада мустаҳкамланмоқда, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак қадриятларимиз тикланиб, миллий удум ва анъаналаримиз, байрамларимиз кенг нишонланмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга муваффақият, соғлик ва фаровонлик тилайман.

Хонадонларингиздан меҳр-оқибат аримасин! Эзгу амалларларингиз тинч-тотув кунларни, фаровон ҳаёт ва қалбингизга хотиржамликни олиб келсин.

       Байрамингиз муборак бўлсин!

 Ҳурмат билан,

 Қўмита раиси  Рустамбек Курбанов