2020 йил Янги Ўзбекистон

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Давлатимиз сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан бири – юртимизда истиқомат қилиб келаётган барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имкониятлар яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат.

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 2011 йил 3 майдаги резолюциясига кўра 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” деб эълон қилинган.

2020 йил 24 январь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга қилган Мурожаатида 30 июль “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан юртимизда биринчи марта “Дўстлик ҳафталиги”ни ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказишни таклиф этди.

Мамлакатимизда 2020 йил 23–30 июль кунлари 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” доирасида маданий, маънавий-маърифий, илмий-амалий ва сиёсий тадбирлардан иборат ҳафталик ўтказиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга Ҳафталик доирасидаги “Дўстлик” видеороликлар танловини эълон қилади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (кейинги ўринларда ташкилотчи деб аталади) томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга ташкил этилади ва ўтказилади.

Ҳамкор такшилотчилар:

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди, ЎзА, МТРК, ЭОАВМА, “Тараққиёт стратегияси” маркази.

 Мақсад – дўстлик ғояларини тараннум этиш, бошқа миллат вакиллари ва бошқа динга эътиқод қилаётган кишилар дунёқарашига нисбатан бағрикенг бўлиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишни тарғиб қилиш.

 ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:

– инсонлар ва халқлар ўртасидаги самимий дўстлик ғояларини тараннум этиш;

–  Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва элатлар ўртасида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар;

– миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятларининг фаолияти, хорижий мамлакатлар билан маданий-гуманитар ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш;

– дунё халқлари, айниқса, ёшлар орасида турли миллатлар тили, маданияти, анъаналари, урф-одатларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш ғоялари акс этиши лозим.

Танлов иштирокчилари 27 июль куни қуйидаги номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

  1. “Энг яхши ролик” (1,2,3 ўринлар)
  2. “Энг яхши саҳналаштирилган ролик” (1,2,3 ўринлар)
  3. “Энг яхши анимацион ролик” (1,2,3 ўринлар)
  4.  “Энг яхши “3D” ўлчамдаги ролик” (1,2,3 ўринлар)

Танловда ғолиб бўлган видеороликлар “Дўстлик” ҳафталиги давомида ОАВ ва интернет тармоғида намойиш этиб борилади.

 Танловга қўйилган видеороликлар Қўмита матбуот хизматига

(98) 304-61-08 телеграм аккунтига ёки gayratulla@mail.ru электрон манзилига юбориш керак.

Алоқа телефонлари: (71) 253-58-09, (71) 253-58-72