2020 йил Янги Ўзбекистон

ҚЎМИТАМИЗДА КАТТА ҲАШАР

Ўлкамизга баҳор кириб келди. Мамлакатимизнинг барча гўшаларида ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Анъанага кўра Наврўз-умумхалқ байрами арафасида Ўзбекистонда яшовчи ёшу қари бир бўлишиб атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш ишларига киришдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ходимлари ҳам Наврўз ҳашарида эрта тонгдан фаол бўлдилар. Қўмита атроф-муҳит чиқиндилардан тозаланди, ҳудудга гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, йўлакларни тозалаш ишлари бажарилди.

 

 

Эътиборли тарафи, ушбу ишларда Қўмита ходимлари билан бир қаторда миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Анъанага кўра жамоа билан биргаликда миллий таом палов тайёрланиб, ҳашарчиларга тортиқ этилди.