2020 йил

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилади

Ўзбекистон Бирлашган миллатлар ташкилоти имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилади.

Президентнинг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан мамлакат Бирлашган миллатлар ташкилоти имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенцияга (Нью-Йорк, 1946 йил 13 февраль) қўшилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари амалга оширилиши ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов зиммасига юкланади.