2020 йил

Ўзбекистон миллий маданий марказларига Рамазон ҳайити табриги.

Сиз азизларни юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, Рамазон ҳайити билан чин калбимиздан самимий табриклайман.

Бу кутлуғ байрамда хаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллох таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Жамият ахлига мехр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка мухтож, эхтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни, бугунги, кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғоят уйғун ва ҳамоханг эканини, уйлаймизки, шу саодатли дамларда хар биримиз чуқур хис этмоқдамиз.

Айни вақтда муқаддас ислом динимизнинг ана шундай буюк инсонпарварлик тамойилларини асраш ва тарғиб этиш хозирги шиддатли замонда ўта долзарб вазифага айланиб бораётганини барчамиз яхши тушунамиз.

Таббарук айём арафасида озодликдан махрум этиш жазосини ўтаётган бир гурух шахсларни 258 таси авф этилганлиги, халқимизга хос кечиримлилик, бағри кенглик ва меҳр-шафқат фазилатларининг яна бир яққол намоёни бўлди.

Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилинган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Юртимизда тинчлик, фаровонлик, оилаларимизда омонлик тани соғлик, хонадонларимизда тинчлик аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин.

Ўзбекистон қозоқ

Маданий марказ раиси Усенов Серикбай Назарович