2021 йил

Хитойлик ёш оила ўғлини Темурбек деб чақирмоқда

Андижон вилоятида кўплаб хорижий давлат фуқаролари меҳнат қилмоқда. Жумладан, хитойлик Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунлар Балиқчи туманидаги қўшма корхонада фаолият юритадилар. Яқинда ёш оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Унга Хуанг Хиаобо деб исм бердилар.

— Ўзбекистон бизнинг иккинчи Ватанимиз, — дейди Хуанг Лианжун. —Шу боис фарзандимизни ўзбекча исм билан ҳам чақиришни лозим топдик ва уни Темурбек деб атай бошладик.

Балиқчи тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида Ўзбекистоннинг хорижлик чақалоғига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди.

Саминжон ҲУСАНОВ