“БИР ОЙИЛАДА ЭЗГУ-МАҚСАДЛАР САРИ” ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган “Бир оилада эзгу мақсадлар сари” мавзуидаги тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида давом этмоқда.

25 июль куни тарғибот гуруҳи аъзолари Урганч тумани “Чакка шоликор” ва “Туркманлар”, Хонқа туманидаги “Гулғунча” ҳамда Боғот туманидаги “Ҳурият” маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамоатчилиги вакиллари била учрашдилар.

Маҳаллаларнинг турли жойларида ўтказилган учрашувларда Миллилатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалар ва Дин ишлари қўмиталарининг вакиллари, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг вилоят вакиллиги, Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат маркази, вилоятда фаолият кўрсатаётган рус, корейс, қозоқ, татар миллий маданий марказлари раҳбарлари сўзга чиқиб, жамиятда миллатлараро тинчлик ва динлараро бағрикенгликни асраш, ёшларни миллий ва умуинсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзиро ҳамкорлиги масалалари ҳақида сўз юритдилар.

Учрашувларда сўзга чиққан маҳаллалар фаоллари, ҳудудларда яшовчи турли миллат ва элат вакиллари ўртасида шаклланган дўстлик ва биродарлик ришталарини мустакҳкамлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Хоразм вилоятида бу борадаги амалий ишлар, вилоят ҳокмилиги томонидан турли миллат ва элат вакилларининг маданияти, бетакрор урф-одатлари ва миллий тилини асрашга қаратилган чора-тадбирларни алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Вилоят маркази – Ургенч шаҳрида ташкил этилган “Дўстлик уйи”да рус, корейс, қозоқ, татар миллий маданий марказларининг тўлақонли фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Айниқса, Урганч туманидаги “Туркманлар” маҳалласида туркман маданият марказининг замонавий биноси барпо этганлиги, “Улли ҳовли” мемориал комлекси бугунги кунда хорижий сайёҳларни тобора кўпроқ жалб этаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Хоразм вилоятидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.