2019 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар Тадбирлар

“Ўзбекистон- умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестивали

Дунёда нечта миллат-элат, қанча халқ бўлса, ҳар бирининг ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналари мавжуд. Бугунги глобаллашув замонида миллатлар ўртасида турли низолар бўлиб турган бир пайтда, 130 дан ортиқ миллат яшаётган Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик йўналишида олиб борилаётган оқилона сиёсат бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинганлиги барчамизга фахр ва ғурур уйғотади. Бу эса ўз навбатида юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилади. Юртимизни турли миллат ва элат вакиллари жам бўлган катта бир оилага қиёсласак муболаға бўлмайди.

 

 

Жорий йилнинг 29 май куни  анъанавий ўтказиб келинаётган “Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Шу куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши саройида “Ўзбекистон –бағрикенг диёр” мавзусида турли миллатлар томонидан тайёрланган рассомчилик асарлари  фотокўргазмаси бўлиб ўтди.  Қўргазмада турли миллат вакиллари ва ёшлар ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этишди.

 

 

Сарой биносининг конференц залида “Ҳаракатлар стратегиясининг Миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида Миллий маданий марказларга Миллатлараро муносабатлар ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик мақсадида диплом ва эсталик совғалари топширилди. Айтиш мумкинки, бу каби фестиваллар миллатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, дўстлик ва биродарлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу куни Сарой биносининг  тадбирлар залида “Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестивалининг концерт дастури намойиш этилди. Миллий маданий марказлар бадиий жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури томошабинлар эьтиборига ҳавола этилди. Ранг-баранг концерт дастури турли миллат вакилларининг миллий қўшиқ ва рақсларидан иборат бўлди.

 

 

Дастурда иштирок этган бадиий жамоаларга Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тайёрланган диплом ва эсталик совғалари телевизорлар Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Қаршиев Алимардон Эламанович ва Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Джавдатович томонидан  топширилди.