“ИНСОН, МИЛЛАТ, ТИЛ: тараққиёт масалалари” мавзуидаги илмий-назарий семинар

Маълумки, Тил ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуроли бўлиб, дунё халқлари учун ўз она тили бебаҳо қадрият, миллат ғурури ҳисобланади.

Тил миллатнинг онги ва хотираси, руҳияти, маънавий-маданий қиёфаси, миллий қадриятлари, ўтмиши, ташқи оламга муносабатининг инъикоси ҳамдир. Тилнинг миллат, давлат, жамият тараққиётидаги ўрни жуда муҳим, Зеро, бу тушунчалар ўзаро диалектик боғлиқ ва алоқадор. Миллат, давлат, жамият тараққий қилар экан, унинг она тилига бўлган эътибори ва меҳри кучая боради. Ижтимоий ҳаётдаги тараққиёт тилдаги тараққиётни белгилаб беради.

 

 

Инсон, миллат, тил масалалари кишилик жамиятининг энг муҳим ва ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайдиган масалалардан бўлиб ҳисобланади.

30 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида ўтказилган илмий-назарий семинар  “ИНСОН, МИЛЛАТ, ТИЛ: тараққиёт масалалари”-деб номланиб, унда ушбу масалаларни тадқиқ этган йирик олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этдилар.

 

Тадбирда таниқли тилшунос, файласўф олимлар, олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Семинар қатнашчиларини қўмита раиси Р.Қурбонов қутлаб, миллатнинг маънавий-руҳий бойлиги, мулки бўлган тилга ҳурмат билан қараш, эъзозлаш, унинг юксалиши, тилимизнинг софлиги, бойлиги йўлида курашиш, миллий қадрият даражасига кўтаришда семинар  муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди.

 

Семинарда “Илмий-маънавий мерос ва жамият фалсафаси масалалари”, “Этнология ва  миллатнинг ойкуменик концепцияси”, “Тилшунослик масалалари, ўрталаштирилган тиллар, ўртажаҳон тили ва ўртатурк тили концепциялари ҳақида” тилшунос олимларининг маърузалари тингланди.

Семинар якунида миллий тилга ҳурмат билан қараш, эъзозлаш, унинг юксалиши, тилимизнинг софлиги, бойлиги йўлида курашиш, миллий қадрият даражасига кўтариш борасида амалий тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик интитути бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори Абдулахат Хўжаев: “Тил бор – миллат бор. Тил тоза сақланса, миллат ҳам тозалигича ривожланиб боради. Тил билан бирга ёзув масаласини ҳам унутмаслик керак. Илгари кучли жаҳонгирлик сиёсатини олиб борган турли давлатларнинг идеологлари – бир давлатни парчалаб ташламоқчи бўлсанг, аввало унинг ёзувини ўзгартир деганлар. Ёзув орқали тил ўзгаради. Тил ўзгарганидан кейин секин асата келиб чиқиши бир бўлган миллат бир қанча гуруҳларга бўлиниб, янги этносларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шу йўл билан улар жуда қулайлик билан ўзаро низоликларни келтириб чиқишида фойдаланишган. Хозирда туркий халқларида тил масаласида тарихий вазиятлар асосида бир-бирларини тушунмайдиган сўзлар пайдо бўлиб кетган. Агарда бир миллатда бор бўлган сўзни иккинчи миллатда йўқ сўзларни ўзига синоним сифатида қабул қилса, туркий халқлар бир-бирини тушунадиган бўлади”.

 

Ҳаётнинг тараққиётида инсон омили бош рўлда турса, ўша инсонлар жамоаси миллатни ташкил қилади. Миллатнинг бирлиги эса, унинг тили билан мукаммал бўлади ва тили билан жамиятдаги ўрни билинади.

Семинар якунида миллий тилга ҳурмат билан қараш, эъзозлаш, унинг юксалиши, тилимизнинг софлиги, бойлиги йўлида курашиш, миллий қадрият даражасига кўтариш борасида амалий тавсиялар берилди.