Ўзбекистонда “Широкая масленица” байрами кенг нишонланди

Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғида кенг нишонланган славян халқларининг байрамида вилоятлардаги миллий маданий марказлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда республикамизнинг турли бурчакларидан борган ҳамюртларимиз иштирок этди.