Бағрикенглик – ўзаро ишончни ривожлантиришининг воситаси сифатида

Жорий йилнинг 30 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида олийгохнинг 100 йиллигига бағишланиб “Бағрикенглик – ўзаро ишончни ривожлантиришининг воситаси сифатида” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Миллий университети, университет қошидаги “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик” илмий маркази томонидан ташкил этилди.

Ушбу конференция БМТнинг “Янги ипак йўли” модели лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Мазкур халқаро анжуман юқорида номи қайд этилган илмий марказ томонидан шу йўналишида ташкил этилган навбатдаги тўртинчи конференция бўлиб ҳисобланади. Анжуман замонавий дунёнинг долзарб масалаларидан бири-толерантлик (бағрикенглик) мавзусига бағишланиб, бевосита ЎзМУ қошидаги “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик” ташаббуси остида юзага келди. Ушбу конференция ўз кўлами, муҳокама этилган масалалар моҳияти билан аввал шу каби ташкил этилган анжуманлардан фарқ килади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу конференцияда қатор чет эл давлатлари ҳусусан, Россия, Бонқирдистон, Татаристон, Германия, Грузия, Козоғистон, Кирғизистон, Украинадан 40 нафар етакчи олим, тадқиқотчилар, жами 150 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Анжуманнинг илмий салоҳияти унда қатнашган 30 нафар фан доктори, 70 нафар фан номзодлари билан ҳам белгиланади. Катнашганлар орасида қатор академик, профессор доцент, соҳа етакчи мутахассислари ҳам бўлиб, улар тарих, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, психология, фалсафа ва бонқа ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида фаолият юритадилар. Шунингдек, анжуман ишида миллатлараро муносабатлар, давлат ва жамият қурилиши ва бошқа соҳаларда илмий изланишлар олиб бораётган қатор ёш тадқиқотчилар, иқтидорли магистрлар ҳам қатнашдилар.

 

Анжуманнинг кириш қисмида ЎзМУ ректори профессор Авазбек Мараҳимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Отабек Бозоров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўроинбосари Камолиддин Ишанходжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч табрик сўзи билан иштирок этдилар.

Анжуманда жаҳон давлатларида толерантлик бобида орттирилган назарий ва амалий тажриба, унинг XXI асрда объектив реаллик сифатида қўллаб- қувватлашини ҳамда бутун инсоният ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини қамраб олган маърузалар эшитилди. Сўзга чиққан олимлар ўз чиқишларида дунёдаги хавфли оқимлар, хусусан терроризм ва экстремизмга қарши туришга устувор масала сифатида ёндошдилар. Бу борада асосий эътибор дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда халқаро майдонда мамлакатларнинг турли салбий иллатларга қарши ҳамжихатликда курашиш, ўзга дин, маданият, этник гуруҳларга нисбатан бағрикенглик руҳида бўлиш массалаларига қаратилди.

Анжуман қатнашчилари миллатлараро муносабатлар, толерантлик бўйича ҳамкорлигида илмий изланишлар олиб борилиши лозимлигини таъкидладилар. Таъкидлаш жоизки, ўсиб келаётган авлодни бағрикенглик (толерантлик) руҳида тарбиялаш узоқ ва кўп қиррали жараён бўлиб, унга олимлар томонидан унинг турли усул ва шаклларини, инсон, жамият мазмун- моҳияти нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда уйғунлаштириш масалалари замонавий контекстда ўрганилмокда. Халқаро илмий анжуман ўз иш фаолияти бўйича бир неча банддан иборат тавсияларни ҳам қабул қилди.