Бағрикенглик ўзбек халқининг юксак фазилати

ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ
Дунёда нечта миллат-элат, қанча халқ бўлса, ҳар бирининг ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналари мавжуд. Бугунги глобаллашув замонида миллатлар ўртасида турли низолар бўлиб турган бир пайтда, 130 дан ортиқ миллат яшаётган Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик йўналишида олиб борилаётган оқилона сиёсат бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинганлиги барчамизда фахр ва ғурур уйғотади. Бу эса, ўз навбатида, юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилади.
Юртимизни турли миллат ва элат вакиллари жам бўлган катта бир оилага қиёсласак муболаға бўлмайди.
db9c94eb-9cc9-4ec5-967e-4a1546f3efdc.jpg
Сирдарё вилоятида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шоири остида Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда ўрни ва аҳамияти мавзусида ўтказилган дўстлик ва маданият фестивалида бу яна бир бор намоён бўлди.
– Олижаноблик, инсонпарварлик, бағрикенглик қаторида миллатлараро тотувликка интилиш азал-азалдан халқларимизнинг энг юксак фазилатларидан бўлиб келган, – дейди Сирдарё вилояти “Қирғиз” миллий маданий маркази раҳбари Нодира Жанибекова. – Ушбу фестиваль ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, турли миллат вакилларига ўз эътиқодини амалга ошириши учун барча зарур шароитлар яратиб берилган. Динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга ва улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларимиз тарбиясига ситқидилдан ёндашишимиз, ҳар бир вазифани ўз вақтида бажаришимиз ва бу борада шахсий намуна бўлишимиз ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз демакдир.
137753ef-1ff9-4a94-aa63-74e1f30f6f5f.jpg
Тадбир аввалида намойиш этилган миллий-маданий марказлар томонидан тайёрланган миллий таомлар, иқтидорли ёш рассомларнинг миллатлараро дўстона муносабатлар акс эттирилган ижод намуналари, миллий урф-одат ва азалий анъаналарни ўзида мужассам этган ёш ҳунармандлар асарлари кўргазмалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
“Жамиятимизда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда “Ҳаракатлар стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг бош шартларидан бири”, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга доир ҳудудда амалга оширилаётган ишлар”, “Вилоятда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни таъминлашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг муҳим масалалари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
468dac69-edac-477b-9c65-bf7304190464.jpg
Дўстлик ва маданият фестивали вилоятдаги миллий-маданий марказлар бадиий жамоалари ва вилоят санъаткорларининг концерт дастури билан якунланди.

 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА