Францияликларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрлари

Францияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда.

ЎзА мухбири мазкур ташриф ва Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида парижликлар билан суҳбатлашди.
Боош БАЗЕН (иқтисодчи):
1.jpg
– Ўзбекистонда барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилаётганидан хабардормиз. Энг диққатга сазовор томони шуки, замонавий туризм инфратузилмаси ривожлантирилиб, сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун кенг кўламли шароитлар яратилаётган экан. Яқинда мамлакатингизда бориб келган танишларим Ўзбекистон тарихий обидаларга бой мамлакат эканини айтди. Демак, уларга қизиқувчилар кўп бўлиши табиий. Шунингдек, интернет сайтларида мамлакатингизда сайёҳликнинг янги турлари, жумладан, экотуризм ривожланаётганидан хабарим бор. Ўзбекистонда қўриқхоналар, миллий боғлар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ёдгорликлар мавжудлиги экотуризмни истиқболли йўналишга айлантириш имконини беради.
Мадлен БАРСО (ўқитувчи):
 
2.jpg
– Ўзбекистон Франция билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантираётгани мамнуният уйғотади. Тарих китобларида Амир Темур ҳақида ўқиганмиз. Париждаги Лувр музейида бўлганимда ҳам ўша даврга оид кўплар экспонатлар билан танишганман.
Яқинда таълим соҳасида Ўзбекистондан делегация келгани ҳақидаги хабарни ўқидим. Мактабгача, мактаб, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилганидан хурсанд бўлдим. Ўзбекистонда француз тили ва маданияти марказларини ташкил қилиш, икки мамлакат таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тарафдоримиз.
Моро БЕНУА (талаба):
 
3.jpg
– Ўзбекистонга боришни мўлжаллаб турибман. Мамлакатингиз тарихига қизиқаман. Қадимий обидаларни асл ҳолича сақлаб қолиш борасидаги ишлар таҳсинга сазовор. Ўзбекистонга Франциядан кўп сайёҳ боради. Улар бир олам завқ ва таассуротлар билан қайтмоқда. Тарғибот ишлари натижасида Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Тошкент, Қўқон, Шаҳрисабз каби шаҳарларда буюк аждодларингизнинг юксак истеъдоди билан бунёд этилган обидалар ўзининг ҳақиқий қадр-қимматини топмоқда.
Ўзбекистон Президентининг Францияга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтариши шубҳасиз.
А.Абдуллаев (ЎзА) фотоси
ЎзА мухбири А.Ўрозов ёзиб олди