Коснтитуция – тинчлик ва ҳамжихатлик гарови

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган анжуман ва байрам концерти бўлиб ўтди. Тадбир Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети ва Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элатлар вакилларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этишдан иборат.

 

 

Байрамона безатилган Қўмита биноси фойесида турли миллатга хос халқ амалий санъати кўргазмалари тадбир қатнашчилари диққатига ҳавола этилди. Байрам тадбирида республикамизда фаолият юритаётган дўстлик жамиятининг раис ва фаоллари, миллий маданий марказлар аъзолари, турли вазирлик ва ҳамда давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Конференцияда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Курбанов ўзининг табрик сўзида         мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларда инсон шаъни, эътиқод эркинлиги ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш ғояси ўз ифодасини топганлигини таъкидлаб ўтди.  Жумладан, Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий мақсади ва тамойили ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари,  кафолатларини таъминлашга қаратилгани эътиборга лойиқдир деди.

 

 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Университетининг халқаро масалалар бўйича проректори Саидмухтор Саидқосимов ўз нутқида Президентимизнинг  миллатлараро муносабатлар ва конфессиялараро тотувлик борасида олиб борилаётган сиёсатлари юксак мақсадларга эришишимизга замин яратиб бераётганлигини таъкидлаб, Конституциямиз бугунги кунда дунёдаги кўпгина давлатлар учун намуна бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. У мустақил Ўзбекистоннинг янги Бош Қомусини яратиш жараёнлари устида олиб борилган қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

Анжуманда юридик фанлари доктори, профессор Омонулла Муҳаммаджонов ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Эътибор Султоновалар сўзга чиқиб, жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон Конституциясида белгиланган тамойилларнинг аҳамияти ва унинг турли миллат вакиллари ҳаётидаги ўрни, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этдилар.

 

 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб, мамлакатимизда яшаб келаётган миллат ва элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун, Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаолларининг бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

 

 

Тадбирнинг бадиий қисмида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бир қатор иқтидорли табалабалари байрам тадбирига бағишлаб Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги алоқалар ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқоболлари ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимотларини намойиш этишди. Эътиборлиси шундаки, талабалар ўз тақдимотларини турли хорижий тилларда олиб бордилар.

Университет талабалари ва Республика Миллий маданий марказлари бадиий хаваскорлик гуруҳлари ўзларининг чиқишлари ва концерт дастурлари билан тадбирга байрамона кайфият бахш этишди.