“ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ” шиори астидаги маданият ва дўстлик фестивалининг ҳудудий босқичлари муваффақиятли давом этмоқда

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида амалга оширишга доир  Давлат дастурининг 228 бандига мувофиқ бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада икки босқичда – ҳудудий ва республика босқичларида ўтказиладиган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида анъанавий дўстлик ва маданият фестивали муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу фестиваль “Ўзбекистон – умумий уйимиз» тамойилини амалга ошириш билан бирга, ёшларни миллатчилик ва экстремизм ақидаларига қарши мафкуравий иммунитетга эга, мустақиллик ғояларига содиқ бўлган  баркамол авлодни тарбиялашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган.

Бу йилги фестивалнинг ҳудудий босқичлари мамлакатимизнинг ҳудудларида мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элат вакилларининг ўз жонажон ватанларини мадҳ этиш байрамларига айланмоқда.

ХОРАЗМ. Анъанага кўра фестивалнинг вилоят босқичи “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусидаги фотокўргазмасининг тантанали очилиши билан бошланди.

 

Сўзга чиққан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари, фестиваль Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга оширишга ҳамоҳанг эканлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Кўргазмага Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган Миллий маданий марказларининг ҳаёти, турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини акс эттирган 200 тадан ортиқ фотоасарлар қўйилди.

 

Миллий маданий марказларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштириш, уларнинг ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган давра суҳбатида Гулистон давлат универтисити олимлари, амалиётчилар ва давлат ҳокимияти органлари вакилларининг маърузалари тингланди ва давра суҳбати якунлари юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

Вилоятнинг Хива, Ҳазорасп ва Хонқа туманларида турли миллат вакиллари билан ўтказилган мулоқотларда жамоатчилик вакиллари “Обод қишлоқ йили” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлоик ишларидан мамнун эканликларини баён этишди.

 

Фестиваль доирасида  ташкил этилган миллий ҳунармандчилик, урф-одатлари ва расм-русумлар кўргазмалари қатнашчиларда улкан таасурот қолдирди.

Фестивалнинг вилоят босқичи Миллий маданий марказлар қошидаги концерт жамоалари ва фольклор гуруҳларининг катта концерлари билан ниҳоясига етди ва номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимилиги томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

СИРДАРЁ.  Вилоятнинг маданий ҳаётидаги катта воқеага айланган фестиваль “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусидаги фотокўргазмасининг тантанали очилиши билан бошланиб, сўнгра “Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги давра суҳбати билан давом эттирилди.

Кўргазмага 180 та фото асарлар қўйилиб, уларда  турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини билан бирга Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда ўз меҳнатлари билан фаол қатнашаётган инсонларнинг қиёфалари акс эттирилган.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар вакиллари, олим ва амалиётчиларнинг Ҳаракатлар стратегияси ва унинг Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамияти тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Жойларда бўлиб ўтган мулдоқотларда жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Фестиваль доирасида турли кўргазмалар ташкил этилиб улардан миллий ҳунармандчилик, урф-одатлари ва расм-русумлар намойиш этилди.

Вилоят марказида бўлиб ўтган  Миллий маданий марказлар қошидаги концерт жамоалари ва фольклор гуруҳларининг катта концерт йиғилганларда улкан таасурот қолдирди.

Концерт якунида номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимилиги томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Қўмитанинг Маънавият ва маърифат ишлари бўлими