“Ўзбекистон – умумий уйимиз”шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивалининг Фарғона вилояти босқичи дорасидаги тадбирлар

Фарғона вилоятида  яшовчи турли миллат ва элат вакиллари ўртасида бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида намунали ишлар олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишларни вилоятда кўрсатаётган 7 та Миллий маданий марказлари томонидан миллий тиллар, анъаналар, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш учун яратилаган шарт-шароитларда яққол кўриш мумкин.

Вилоят маркази – Фарғона шаҳрида ташкил этилган “Дўстлик уйи”да Миллий маданий марказлари томонидан барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Бу борада фуқаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, «Ўзбекистон – умумий уйимиз» тамойилини амалга оширишда  ушбу шиор остида ўтказиладиган маданият ва дўстлик фестивали муҳим аҳамият касб этади.

Фестивалнинг бу йилги босқичи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусларини амалга оширишга ҳамоҳанг равишда ўтказилмоқда.

 

27 май куни бошланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” фестивалининг Фарғона вилояти босқичи, ўзбек, тожик ва қирғиз миллатига мансуб бўлган фуқаролар аҳиллик ва ҳамжиҳатликка яшаб келаётган Фарғона тумани Лоғон қишлоғида ташкил этилган дўстлик анжумани билан бошланди.

Ўзбек, тожик ва қирғиз миллий либосларидаги қизлар тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар, турли миллат ва элат вакилларига карнай ва сурнай садолари остида нон-туз билан пешвоз чиқдилар.

 

Қишлоқ марказидаги маданият уйи ҳовилисида ташкил этилган қирғиз ва тожик халқларининг миллий ҳунармандчилик намуналари, урф-одатлари, анъаналаринининг юксак намуналарини ўзида акс эттирган кўргазмалар намойиш этилди.

Тадбир қатнашчиларини Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ж.Хатамов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси бўлим бошлиғи А.Хусаинов, Фарғона тумани ҳокими И.Носировлар қизғин қутладилар.

Шундан сўнг вилоятдаги рус, корейс, қирғиз, тожик, татар миллий марказлари қошидаги концерт гуруҳлари ва фольклор жамоалари ўзларининг ранг-баранг дастурларини намойиш этдилар. Улар томонидан ижро этилган шўх кўй-қўшиқлар, шунингдек, ўзбек миллий ашула ва рақслари барчани завқ-шавққа тўлдирди.

 

Тадбир жараёнида Фарғона туманига мева ва сабзавотни қайта ишлаш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун катта миқдорда инвестиция киритиш режаси билан юрган ва Жанубий Кореянинг Тегу шаҳридан келган тадбиркорлар  Пак Ин Кю ва Жон Ши-нинг кириб келишлари, бу тадбирнинг аҳамиятини янада оширди.

Корейс миллатига мансуб бўлган фуқароларнинг ўз тилларида меҳмонларнинг қутлашлари, ижро этилган корейс миллий ашула ва рақслар тадбиркорларда улкан таасурот қолдирди.

 

Инвесторларнинг маҳаллий телевидения ва бошқа оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида, Ўзбекистонда миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири эканлигини мамнуният билан қайд этиб, турли миллат ва элат вакиллари қатори ўзбекистонлик корейсларига, ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш борасида яратилган шарт-шароитлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентига чексиз миннадорчиликларини баён этдилар ҳамда ўзларининг инвестициялари билан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишдан мамнун эканликларини таъкидладилар.

Концерт кўп миллатли ватан – Ўзбекистонни мадҳ этувчи қўшиқни оммавий ижро этиш билан ниҳоясига етди.

 

 

Лоғон қишлоғида ташкил этилган тадбир Фарғона вилоятининг маданий ҳаётида ёрқин воқеа бўлиб, вилоятда дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Фестивалнинг вилоят босқичи доирасида, кунинг иккинчи ярмида  Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Унинг ишида комиссия аъзолари, вилоятнинг мутасадди идора ва ташкилотларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 

Комисия йиғилишига вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ж.Хатамов раислик қилди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган йиғилишда, вилоятдаги Миллий маданий марказларининг раҳбарлари ва фаоллари ўзлари учун яратилган шарт-шароитлар, миллий тил, урф-одатларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор учун вилоят ҳокимлигига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини баён этдилар.

 

Йиғилишида комиссия аъзолари ва марказлар раҳбарлари томонидан, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурининг 238 бандига мувофиқ, марказларининг жамият ҳаётидаги ролини ошириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида бир нечта амалий таклифлар баён этилди.

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалари Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси даражасида кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига ишонч билдирилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.  Фарғона вилояти татар маданий маркази раҳбари Равиль Тугушев, комиссия аъзолари томонидан бир овоздан  Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси раисининг ўрибосарлигига сайланди.

“Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивали Фарғона вилояти  босқичи дорасидаги тадбирлар 28 май куни давом этади ва унинг доирасида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” фотокўргазмаси, “Ҳаракатлар Стратегиясининг Ўзбекистонда миллатлараро тинчлик ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги давра суҳбати ҳамда катта гала концерт бўлиб ўтади.

Қўмита бўлим бошлиғи

А. Хусейнов