2020 год glavnaya Новый Узбекистан Популярные новости

МИЛЛАТЛАР ДЎСТЛИГИ МАДАНИЯТ САРОЙИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббуси бўйича Юқори Чирчиқ туман Гулистон МФЙ ҳудудида Миллатлар дўстлиги маданият саройи қайта қад кўтарди.

Юқори Чирчиқ туманида 1959 йилда барпо этилган маданият саройи йиллар синовида нураб, қаровсиз қолиб кетган эди. Обод қишлоқ Давлат дастури доирасида  2019 йил  Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемовнинг ташаббуси билан қисқа фурсатда қайта реконструкция қилинди ва “Миллатлар дўстлиги маданият саройи” номи берилди.

Бинонинг 1-қаватида 200 ўринлик муҳташам фойе, 400 ўринлик тантаналар зали мавжуд. Қайта таъмирлаш даврида хореография ва рақс хонаси ва фитнес заллари ташкил этилди ва замонавий машғулот анжомлари билан таъминланди. Саройда умидли ижодкор ва иқтидорли ёшларни излаб топиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда концерт, фестиваль, кўрик-танлов ва турли маданий шоу-томоша тадбирларини ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд.

 

 

2-қаватда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида тўгараклар ташкил этилди. Ёшлар муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш учун Ёшлар қабулхонаси ташкил этилди.

Ёшларни компъютер ва интернетдан самарали фойдаланиш қобилиятини шакллантиришда кўмак бериш мақсадида рақамли технологиялар  маркази (Киберспорт ва компъютер саводхонлиги) ўқув тўгараклари ташкиллаштирилди, замонавий компьютер технология билан таъминланган ёруғ ва кенг шинам хоналарда барча шароитлар мавжуд.

 

 

Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг китобхонлик савиясини ошириш, бўш вақтларини самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида 2000 дан зиёд китобларни ўзида мужассам этган  замонавий кутубхона ташкил этилди.

Келажак авлодни ақлий саводхонлигини ошириш ва иқтидорини шакллантириш мақсадида,  шахмат ва шашка тўгараги хоналари фаолият кўрсатиши таъминланди.

Ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, миллий куй ва қўшиқларимизни маромига етказиб ижро эта олиш қобилиятини ўстириш  мақсадида, Мақом ва бахшичилик тўгарак  фаолияти йўлга қўйилди.

5 та муҳим ташаббуснинг 5-бандида белгилаб берилган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш йўналиши бўйича  тикувчилик тўгарак хонаси ва ёшларни  турмушга тайёрлаш мақсадида хотин-қизлар ўқув хонаси ташкил этилди, унда малакали психолог, шифокорлар, ўз касбининг маҳоратли мохир тикувчилари ёш қизларга семинар тренинглар ўтиб бориши учун барча шароитлар яратилган.

 

 

Бинонинг маъмурий қисмида қабулхона, видео кузатув хонаси, миллий марказлар машғулот хоналари  ташкил этилди.

Гулистон МФЙ худудидаги ушбу ўзгаришлар, обод кўчалар, атрофдаги манзарали дарахтлар, ахолининг маданий хордиқ олиш учун барча шароитлар яратилган.

Маданият масканида маърифат улашилди.

Жорий йилнинг 12 март санасида Юқори Чирчиқ тумани «Гулистон» махалла фуқаролар йиғини худудидаги «Миллатлар дўстлиги» маданият маркази қошида ташкил этилаётган кутубхонага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги томонидан тақдим этилган бадиий адабиётларни Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Зарифа Эралиева томонидан топширилди.

Ушбу адабиётлар ёшлар ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, маънавий салоҳиятини, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, китобхонлик маданиятини оширишда хизмат қилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати