Print Friendly, PDF & Email

ҚЎМИТА ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Республика байналмилал маданият маркази ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши фаолиятлари негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги №ПҚ-5046 – сонли қарорига асосан ташкил қилинган.

Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

— жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

— дўстона халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг фуқаролик ҳамжамиятлари, шу жумладан чет элларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан дўстликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни самарали мувофиқлаштириш;

— давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

— мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

— хорижий мамлакатларда давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш борасида Ўзбекистоннинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, бугунги кунда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган муваффақиятларни кенг тарғиб қилиш;

— миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилишда кўмаклашиш ва бевосита қатнашиш.

Қўмита миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминловчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши, биз яшаётган бугунги даврнинг ўзи давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакат атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик муҳитини яратишга қаратилган пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий сиёсатни юритиш, шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини, турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Қўмита фаолияти

Қўмита қошида 138 та миллий маданий марказ (МММ) фаолият юритади. Улардан 14 таси Республика МММ мавқеига эгадир: Республика арман, тожик МММлари, Ўзбекистон озарбайжон, турк, қирғиз, қозоқ, яҳудий МММлари, Ўзбекистон корейс МММ уюшмаси, Ўзбекистон рус, уйғур маданий марказ-лари, “Wиедергебурт” Ўзбекистон немислари маданий маркази, “Светлитса Полска” Полша МММ, Республика туркман маданий маркази, “Славутич” Республика украин маданият маркази.

Шунингдек, араб, бошқирд, белорус, болгар, Бухоро яҳудийлари, грек, грузин, дунган, хитой, қрим татар, литваликлар ва татар миллати вакилларининг МММлари мавжуд. Тошкент шаҳрида 23 та, Қорақалпоғистон Республикасида 6 та ва вилоятларда 95 та МММ фаолият юритмоқда.

МММ вазифасига қуйидагилар киради:

  • миллатлараро бағрикенглик принсипларини мустаҳ-камлашга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш, миллатлараро алоқалар маданиятини ривожлантириш;
  • Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча миллат ва элатларнинг маънавий анъаналари, тили ва маданиятини асраш;

Республикамизда турмуш тарзимизнинг барча жабҳаларида рўй бераётган ўзгаришлар бағрикенглик ва конфессиялараро ўзаро англашув маданиятини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг барча фуқароларини тенг ҳуқуқ ва имкониятлар билан таъминлаш, дўстона ва маданий-маърифий алоқаларни янада юқори даражага кўтаришни талаб қилди. Бунинг натижаси ўлароқ, мамлакат Президентининг 2017-йил 19-майдаги ПФ № 5046 Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси ташкил топди.

-жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга, дўстлик ва кўп миллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

-дўстона халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий мамлакатларнинг фуқаролик ҳамжамиятлари, шу жумладан чет элларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан дўстликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни самарали мувофиқлаштириш;

-давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

— мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

— хорижий мамлакатлар жамиятларини мамлакатимиз тарихи, маданияти, шунингдек, бугунги кунда ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган муваффақиятлари билан таништириш;

— миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилишда кўмаклашиш ва бевосита қатнашиш.

— инсонпарварлик, илмий, маданий ҳамкорлик соҳасида этник Ватанлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратиш.

Бугунги кунда Қўмита қошида 34 та хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари (ДЖ) фаолият олиб бормоқда:

Британия, Ветнам, Германия, Гретсия, Грузия, Исроил, Индонезия, Иордания, Италия, Корея, Латвия, Литва, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Полша, Россия, Словакия, Таиланд, Туркия, Туркманистон, Украина, Франсия, Хитой, Швейсария, Эрон, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон.

Бугунги кунда Қўмита дунёнинг 18 та мамлакатидаги ҳамкорлари билан алоқа қилмоқда, жумладан, Хитой халқ хориж билан дўстлик жамияти, Бутунхитой дўстликка кўмак кўрсатиш ассотсиатсияси (Хитой), “Фукусима-Ўзбекистон” (Япония), “Корея-Ўзбекистон ассотсиатсияси”, “Ҳинд-ўзбек дўстлик ва иқтисодий форум”, “Бонн-Ўзбекистон” ДЖ (Германия), “Италия вилоятлари иттифоқи (УПИ)”, “Авитсенна” (Франсия), “Британия-Ўзбекистон жамияти” (Буюк Британия), “Россия ва МДҲ халқлари билан дўстлик федератсияси” (Болга-рия), “Гретсия-Ўзбекистон” ДЖ, “Ветнам-Ўзбе-кистон” ДЖ, “Покистон-Ўзбекистон” ДЖ, “Озарбайжон-Ўзбекистон ДЖ, “Миср-Ўзбекистон” ДЖ, “Полша-Ўзбекистон” ДЖ, “Чехия-Ўзбекистон” ДЖ ва б.

Бугунги кунда 19 та мамлакатда жойлашган хориждаги 29 та ўзбек эмигратсия ва диаспоралари билан алоқалар йўлга қўйилган. Булар “Туркистон-Америка Ассотсиатсияси” ва “АҚШ ва Канада бухоро яҳудийлари конгресси” – АҚШ, “Германиядаги Туркистонлик ватандошларнинг маданий жамияти”, “Ўзбек маданий маркази” – Исроил, “Канадалик ўзбекларнинг маданий иттифоқи”, “Умид” ўзбек ватандошлари маркази – Россия, “Ўзбек маънавият ва маърифат маркази” – Тожикистон, “Туркистонликларга маданий ва ижтимоий кўмак маркази” – Туркия, “АФОР” франсуз-ўзбек жамияти, “Ўзбек тили ва маданияти тадқиқот маркази” – Хитой, “Сафар” ўзбек маданий маркази “– Эстония, “Ўш” ўзбек жамияти” – Қирғизистон, “Ўзбек маданий маркази” – Қозоғистон ва б.лар.

Қўмита эмигратсия ва диаспора ташкилотлар билан ҳамкорликда ўзбек маданияти кунлари, тили, халқининг ўзига хос миллий анъана, урф-одатларини, тарғиб этишга йўналтирилган анжуман, семинар, давра суҳбатлари, кўргазма, викторина, консерт ва бошқа тадбирларни ўтказиб келмоқда.