Print Friendly, PDF & Email

Ҳамкор ташкилотлар ҳақида маълумот

Япония

Японияда “Япония-Ўзбекистон” ассоциацияси 1998 йил 4 августда Токиода тузилиб унга таниқли журналист Набушико Сима бошчилик қилган. Ассоциация томонидан япон харбий асирларининг Ўзбекистондаги ҳаёти тўғрисида китоби нашрга тайёрланди ва япон тилида 2003-2004 йилларда нашр этилди. Ушбу китобни 2012 йилда ўзбек тилида ҳам нашр  эттирилди. Жамиятнинг рус тилини тушунадиган иж.директори Макото Ямамура вафот этгандан сўнг алоқалар сустлашиб кетди. Кейинги йилларда “Ўзбекистон-Япония” жамияти томонидан алоқаларни тиклаш ишлари олиб борилди.  Тел:   81081335931400  факс  81081335931406        E-mail:    jp-uzbeku@nifty.com

“Япония-Ўзбекистон” дўстлик жамияти номи билан 1979 йили ташкил этилган жамият асосида  1991 йил   Япониянинг префектураси бўлмиш Фукусимада  “Фукусима-Ўзбекистон маданий ва иқтисодий ассоциацияси”  очилди. Унга Фукусима университетининг ректори Ито Цукаса раислик қилган.  Ассоциация ижрочи директори Тосио Сисидо. Адрес: Япония префектураси,  Фукусима,  город Фукусима,  senoue, Shitomaki  24-4    тел: 024  5539771, E-mail: sisido1932@yahoo.co.jp

“Япония-Евроосиё” мамлакатлари” жамияти 1992 йил сентябр ойида (1957 йил очилган  “Япония-СССР” жамияти асосида) ташкил этилган.Унга Токио университети фахрий профессори Такео Нихэи бошчилик қилади. Ушбу ташкилот билан 2005 йил алоқа ўрнатилган. 2005-2006 йиллар давомида  ушбу ташкилот билан  “Евроосиёнинг 2-Форумини” Тошкентда ўтказишнинг ташкилий ишлари олиб борилди. Лекин  керакли ташкилотлардан форум ўтказишга рухсат бўлмагач, алоқалар сусайиб борди ва тўхтаб қолди.

Японияда “Дунё тинчлик қўнғироғи” номли ташкилот мавжуд бўлиб унга сиёсатшунос Томижиро Ёшида бошчилик қилади. Кенгаш улар билан 2001 йил алоқаларни йўлга қўйган.

«Дунё тинчлик  қўнғироғи» ассоциацияси 1954 йилда тузилган бўлиб, у ўз фаолиятининг асоси сифатида тинчликни мустахкамлашда ядровий қуролсизланиш ва турли мамлакатлар халклари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш ғояларини ишлаб чиқди. Ташкилот адреси: “ World Peace  Bell Association”  1-17-3-206  Higashi Ikebukuro Toshima-ku Tokyo  170-0013, Japan.        Tel: 03-5391-2541,  факс  03-3980-2748

http:// www02..so-net.ne.jp/~wpba

Япониянинг яна бир префектураси Фукуокада “Фукуока-Ўзбекистон” ассоциацияси ташкил этилган ва улар билан 2009 йил  декабр ойида алоқалар йўлга қўйилди. Жамиятга раис этиб жаноб Тацузен Фуджино сайланган.

                           Турдош жамиятлар ва ҳамкор ташкилотлар

1.Покистонда ватандош Акбар Ўзген бошчилигида ташкилот бор. Номи “Покистон-Ўзбекистон” жамияти, лекин рўйхатдан ўтмаган.

Турдош жамиятлар Лахорда “Покистон-Ўзбекистон маданий ва иқтисодий маркази” 1992 йилда тузилган бўлиб унга Покистонлик йирик  тадбиркор  Махмуд Али Бхатти бошчилик қилган. 1996-1997 йилларга келиб ўзаро алоқаларнинг ёмонлашуви туфайли Марказ ёпилиб кетган.

Исломободда 2000 йиллар бошида Покистоннинг йирик давлат арбоби, Президент маслаҳатчиси, ядро тадқиқодлари бўйича олим Абдул Қодир Хон бошчилигида “Покистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти очилган эди.  Покистондаги сиёсий таназзуллик вазияти туфайли жамият фаолияти  тўхтатилган.

2.Ҳиндистонда 1997-2007 йилларга қадар “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти  номи билан ҳинд олими, профессор Қамар Раис бошчилигида жамият фаолият олиб борган. 2009 йил  Қамар Раиснинг вафоти туфайли жамият фаолияти тўхтаган эди. Хозирги вақтда  турдош жамиятни яна ташкиллаштириш устида иш олиб борилди ва 2014 йил январь ойида “Ҳинд – ўзбек дўстлик ва иқтисодий форуми” номи билан фаолият бошлади. Форумга  2008-2010 йилларда Ўзбекистонда фаолият олиб борган  Ҳиндистоннинг собиқ элчиси Сканд Таял раҳбарлик қилади. Жамият адреси: , 120.  restangle 1, Plot № D-4.  Saket Distrikt Centre, Saket, New Delhi  110017  India  Тел: +91 11 43890802, факс +29564263   rm@ftv.net.in        www.ftv.net.in

3..Японияда “Япония-Ўзбекистон” ассоциацияси 1998 йил 4 августда Токиода тузилиб унга таниқли журналист Набушико Сима бошчилик қилган. Ассоциация томонидан япон харбий асирларининг Ўзбекистондаги ҳаёти тўғрисида китоби нашрга тайёрланди ва япон тилида 2003-2004 йилларда нашр этилди. Ушбу китобни 2012 йилда ўзбек тилида ҳам нашр  эттирилди. Жамиятнинг рус тилини тушунадиган иж.директори Макото Ямамура вафот этгандан сўнг алоқалар сустлашиб кетди. Кейинги йилларда “Ўзбекистон-Япония” жамияти томонидан алоқаларни тиклаш ишлари олиб борилди.  Тел:   81081335931400  факс  81081335931406        E-mail:    jp-uzbeku@nifty.com

4.“Япония-Ўзбекистон” дўстлик жамияти номи билан 1979 йили ташкил этилган жамият асосида  1991 йил   Япониянинг префектураси бўлмиш Фукусимада  “Фукусима-Ўзбекистон маданий ва иқтисодий ассоциацияси”  очилди. Унга Фукусима университетининг ректори Ито Цукаса раислик қилган.  Ассоциация ижрочи директори Тосио Сисидо. Адрес: Япония префектураси,  Фукусима,  город Фукусима,  senoue, Shitomaki  24-4    тел: 024  5539771, E-mail: sisido1932@yahoo.co.jp

5.“Япония-Евроосиё” мамлакатлари” жамияти 1992 йил сентябр ойида (1957 йил очилган  “Япония-СССР” жамияти асосида) ташкил этилган.Унга Токио университети фахрий профессори Такео Нихэи бошчилик қилади. Ушбу ташкилот билан 2005 йил алоқа ўрнатилган. 2005-2006 йиллар давомида  ушбу ташкилот билан  “Евроосиёнинг 2-Форумини” Тошкентда ўтказишнинг ташкилий ишлари олиб борилди. Лекин  керакли ташкилотлардан форум ўтказишга рухсат бўлмагач, алоқалар сусайиб борди ва тўхтаб қолди.

6.Японияда “Дунё тинчлик қўнғироғи” номли ташкилот мавжуд бўлиб унга сиёсатшунос Томижиро Ёшида бошчилик қилади. Кенгаш улар билан 2001 йил алоқаларни йўлга қўйган.

«Дунё тинчлик  қўнғироғи» ассоциацияси 1954 йилда тузилган бўлиб, у ўз фаолиятининг асоси сифатида тинчликни мустахкамлашда ядровий қуролсизланиш ва турли мамлакатлар халклари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш ғояларини ишлаб чиқди. Ташкилот адреси: “ World Peace  Bell Association”  1-17-3-206  Higashi Ikebukuro Toshima-ku Tokyo  170-0013, Japan.        Tel: 03-5391-2541,  факс  03-3980-2748  http:// www02..so-net.ne.jp/~wpba

7.Япониянинг яна бир префектураси Фукуокада “Фукуока-Ўзбекистон” ассоциацияси ташкил этилган ва улар билан 2009 йил  декабр ойида алоқалар йўлга қўйилди. Жамиятга раис этиб жаноб Тацузен Фуджино сайланган.

8.ХХРнинг Пекин шахрида  “Хитой халқ хориж  билан дўстлик жамияти” (КНОДЗ -Китайское  народное общество дружбы с зарубежом) фаолият олиб боради ва унга хозирги вақтда Ли Сяолинь хоним  бошчилик қилади.  Жамият бош директори Сонг Жингвью. Адрес № 1, Тайцзичан кўчаси, Пекин шахри 100740,ХХР. Тел:86-85115386  факс: 86-10-65594109 / 65131031  www.cpaffc.org.cn  (№1, Taijichang St, Beijing, 100740 P.R.China    Tel: 86-85115386  Fax: 86-10-65594109 / 65131031  www.cpaffc.org.cn  (№1, Taijichang St, Beijing, 100740 P.R.China

9 Ушбу жамият таркибида “Хитой-Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик жамияти” 2007 йил 18 декабр куни ташкил этилиб унга хитойлик таниқли жамоат арбоби Чжан Дэгуан раис этиб тайинланди. Иккала жамият билан алоқалар яхши.

10.КНОДЗ таркибида унинг Шанхайдаги филиали ( Shanghai Peoples Association for Friendship with Foreign Countries – SPAFFC) ҳам фаолият олиб боради. Жамият бош директори Ю Жианхао (Yu Jianhao).  Адрес: 1418  Nanjing  Xi Lu  Shanghai  200040  Peoples Republic of China       Tel: +86-21-22161355  fax:   +86-21-62562527   62158265   E-mail:    yujianhao2@yahoo.com.cn

11 .Кореяда “Корея-Ўзбекистон” жамияти 1999 йилда Корея Парламентининг депутати Ким Юн Сик томонидан ташкил этилган эди. Хозирги вақтда Ким Юн Сик “Шин-донг” фирмасининг президенти. Тошкентда ушбу фирманинг филиали мавжуд. Адрес: …..

Машинасозлик бўйича ҳамкорлик тўхтагандан сўнг турдош жамият фаолияти ҳам қариийб тўхтади.

12.2009 йил Кореянинг Дегу провинциясининг “Корейс-ўзбек ассоциацияси” билан алоқалар ўрнатилди. Ассоциацияга 30 йил таълим сохасида ишлаган ва ҳозирги вақтда тадбиркорлик билан машғул аёл Мун Син Джа хоним бошчилик қилади.

(Дегудаги “The National Unification Advisory Council ”   Republic of Korea ташкилоти президенти Ким Ёнг Вуукнинг адреси: 6f, Dalseo District office, 300, Haksanro, Dalseo-gu, Dae-gu, Korea 704-702     телефон ва факс:  (82-53)  635-8132   E-mail  kyw1201@hanmail.net

13.ВСРнинг Ханой шахрида “Въетнам-Ўзбекистон” жамияти фаолият олиб боради. Жамиятга ВСР парламенти комиссияси ижтимоий масалалар бўйича раис ўринбосари Луонг Фан Ку раис этиб сайланган.      Жамият асосини Ўзбекистонда ўқиган талабалар ташкил этади.

14.Мисрда ҳам 2000 йил 22 майда  Қоҳирада турдош жамият  “Миср-Ўзбекистон” жамияти тузилди. Унга Қоҳира университети ректори Нагиб ал-Ҳилолий Жавхар раис этиб сайланди. Шу кунги мажлисда Искандарияда ҳам жамият бўлими очилиши хусусида қарор қилинди.  Искандариядаги бўлим раиси ушбу университет ректори  Муҳаммад Зейдан.

  1. 15. Малайзияда “Малайзия ва Ўзбекистон” дўстлик ассоциацияси ташкил этилган. Унга тадбиркор Абдул Халим Ахмад бошчилик қилади. Адрес:  2.Jalan Wangsa Delima, Wangsa Link, Wangsa Maju,  53300   Kuala Lumpur, Malaysia    Tel: +60341494985   fax: +60360929964   E-mail: maufahalim@gmail.com