Print Friendly, PDF & Email

Дўстлик жамиятлари

“Ўзбекистон – Греция дўстлик Жамияти

“Ўзбекистон – Греция” дўстлик Жамияти 1999 йилнинг ноябр ойида ташкил топган. Жамиятнинг асосий мақсадлари Ўзбекистон ва Греция давлатлари ўртасидаги дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан иборат..

“Ўзбекистон – Греция” дўстлик Жамияти раиси этиб 1999 йилнинг ноябр ойида “ФОНОН” илмий ишлаб-чикариш бирлашмаси бош директори академик Ашуров Мухсин Хуррамович сайланган.

«Ўзбекистон-Греция» дўстлик жамияти вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ўзбекистон ва Греция давлатлари ўртасида маданий-маърифий ва  дўстлик  алоқаларини ўрнатиш;
  • Давлат ташкилотлари билан хамкорликда илмий ва маданий алоқалар, халқаро ахборотлар алмашинуви;
  • Ўзбекистон хақидаги ахборотлашган маълумот фондлари ташкил этиш, маданият-марифат масалалари юзасидан семинарлар, симпозиумлар, конференциялар ўтказиш;
  • Греция жамоатчилигини Ўзбекистоннинг санъат, маданият, илм-фан ва таълим сохаларида эришган ютуқлари билан таништириш;
  • Ўзбекистон Республикаси ва Греция халқ хунармандчилик ижоди, санъат намоёндалари кўргазмалари, теле ва кинокўрсатувлар,тасвирий санъат кўргазмаларини ташкиллаштириш;
  • Бизнинг юртимизда яшовчи Греция фуқаролари билан алоқаларни мустахкамлаш ва Грецияда истиқомат қилувчи ватандошларимиз билан хамкорликни ривожлантириш;
  • Грециялик инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, халқаро фондлар ва ижтимоий уюшмалар билан маданий-маърифий алоқаларни юксалтиришга қаратилган буюртма, лойихаларни амалга ошириш.

“Ўзбекистон-Грузия” дўстлик жамияти

“Ўзбекистон-Грузия” дўстлик жамияти (ДЖ) 1998 йилда ташкил қилинган бўлиб, ўз фаолиятини жамиятнинг Низомига мувофиқ юритади. ЎзР Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган бўлиб, 1998 йил 13 ноябрда № 332 рақамли гувоҳномани олган. “Ўзбекистон-Грузия” дўстлик жамиятнинг янги Устави 2017 йил 25 апрелда ЎзР Адлия вазирлигидан янгитдан рўйхатдан ўтказилган.

2008 йилда “Ўзбекистон-Грузия” ДЖ умумий йиғилишида раис вазифасига сайлов натижаларига кўра А.Абдуллаев сайланган. 2016 йил 23 мартда жамиятнинг навбатдаги йиғилишида у янги муддатга қайтадан сайланди. Жамият аъзолари (бир овоздан) унга овоз беришди.

Бош вазифалар. Жамиятнинг Уставида ДЖ фаолиятининг асосий вазифаси сифатида маданий-маърифий, илмий-таълимий соҳаларда Ўзбекистон ҳамда Грузия халқлари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш деб белгиланган.

Мазкур мақсадларга эришиш учун “Ўзбекистон-Грузия” ДЖ Ўзбекистон ва Грузия халқлари ўртасида ришталар ўрнатиш ва мустаҳкамлаш; мамлакатимиз ҳақида грузин халқи кўз ўнгида ижобий, ҳаққоний фикр шакллантириш, ноҳукумат ва бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш борасида ишлар олиб бормоқда.

Охирги тадбирлар

2017 йил 23 май куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Ватан тинчлиги ва равнақи – улуғ неъмат” мавзуида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

2017 йил август ойида Халқ банкининг бош биносида Грузиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни кенг нишонланди. Суҳбат давомида ўзаро маданий гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

2017 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси, “Ўзбекистон-Озарбайжон” ва “Ўзбекистон-Грузия” дўстлик жамиятлари ҳамкорлигида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусида­ги  давра суҳбати ўтказилди.

2017 йил октябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва эътибор – тотувликка эришишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти

“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик  жамияти (ДЖ) 1996 йил 24 июль куни тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган. ДЖ устави 1997 йил 6 июнда № 262 рақами асосида рўйхатдан ўтган.

2017 йил 7 мартдаги жамият аъзоларининг умумий мажлисида Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Аҳмедов ДЖ раиси лавозимига сайланган.

Бош вазифалар. Жамиятнинг Уставида ДЖ фаолиятининг асосий вазифаси сифатида маданий-маърифий, илмий-таълимий соҳаларда Ўзбекистон ҳамда Қирғиз халқлари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш деб белгиланган.

Мазкур мақсадларга эришиш учун “Ўзбекистон-Қирғизистон” ДЖ Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасида ришталар ўрнатиш ва мустаҳкамлаш; мамлакатимиз ҳақида қирғиз халқи кўз ўнгида ижобий, ҳаққоний фикр шакллантириш, нодавлат ва бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш борасида ишлар олиб бормоқда.

Жамият фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 майдаги № ПФ-1785 Фармонига, 1991 йил 15.02даги  Жамоатчилик ташкилотлари ҳақидаги қонун ва 1999 йилдаги ННТ ҳақидаги қонунларга, шунингдек, Жамиятнинг Низомига асосан олиб боради.

Ўзбекистон Республикасининг охирги пайтлардаги Марказий Осиё республикалари билан олиб бораётган ижобий алоқалар, ушбу давлатларнинг Ўзбекистоннинг тарихий-маданий  диққатга сазовор жойларига қизиқиш билдиришлари, шунингдек, икки халқнинг маънавий ҳаёт, маданий алоқаларни ўрнатиш, маълумотлар алмашиш, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ишлари этиборга молик. Буларнинг барчаси ишонч, бир-бирини тушуниш ва тинчлик муҳитини яратади. “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ушбу йўналишларда тадбирлар ташкиллаштириб келмоқда.

  • Асосий вазифалари. Охирги йилларда дўстлик жамияти Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ўзининг йўналишларини белгилаб олган. Жумладан,
  • — икки мамлакатнинг давлат тадбирларини нишонлаш;
  • ўзбек ва қирғиз халқининг адабиёт намояндалари билан учрашувлар ташкиллаштириш;
  • йил номларига бағишлаб тадбирлар ташкиллаштириш.

Охирги тадбирлар

“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти маданият, санъат, адабиёт, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги янги ҳамкорларни излашни давом этмоқда.

2017 йил март ва сентябрь “Дўрмон” маданият уйида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Наврўз ва Мустақиллик байрами иншонланди.

2017 йил 25 майда дўстлик жамияти аъзолари “Милатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусидаги тадбирда иштирок этишди.

“Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамияти

“Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамияти 1998 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилиб, унга 294 рақамли гувоҳнома берилган. 2017 йил май ойида ўтказилган ҳисобот-сайлов мажлисида дўстлик жамияти раиси лавозимига “Узкимёсаноат” АЖ раиси Абдуллаев Абдухашим Абдуллаевич сайланди.

         ДЖ таркибига жамоатчиликнинг турли қатламлари вакиллар аъзо бўлишган: олимлар, маданият вакиллари, ОАВ вакиллари, ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар.

         Қозоғистондаги ҳамкорлар:

— Жанубий Қозоғистон вилояти ўзбеклар этномаданий бирлашмаси;

— Олма-Ота шаҳри ўзбеклар этномаданий маркази;

— “Дўстлик” Қозоғистон Республикаси ўзбеклар этномаданий бирлашмалари Ассоциацияси.

Ўзбекистон Республикасининг охирги пайтлардаги Марказий Осиё республикалари билан олиб бораётган ижобий алоқалар, ушбу давлатларнинг Ўзбекистоннинг тарихий-маданий  диққатга сазовор жойларига қизиқиш билдиришлари, шунингдек, икки халқнинг маънавий ҳаёт, маданий алоқаларни ўрнатиш, маълумотлар алмашиш, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ишлари этиборга молик. Буларнинг барчаси ишонч, бир-бирини тушуниш ва тинчлик муҳитини яратади. “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамияти ушбу йўналишларда тадбирлар ташкиллаштириб келмоқда.

Асосий вазифалари. Охирги йилларда дўстлик жамияти Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ўзининг йўналишларини белгилаб олган. Жумладан,

— тадбирлар ташкиллаштириш, икки мамлакатнинг давлат тадбирларини нишонлаш;

— дўстликни тараннум этувчи миллий фестиваллар (“Мушоира” оқинлар беллашуви, “Айтишув” оқинлар конкурси);

— қўшиқчи ва рақоссалар гуруҳи иштирокидаги концерт дастурлари “Жулдыз”, “Арзлар”;

— қозоқ миллий амалий амалий ҳунармандчилик кўргазмаси.

“Ўзбекистон-Озарбайжон” дўстлик жамияти

“Ўзбекистон-Озарбайжон” дўстлик жамияти (ДЖ) 1998 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилиб, унга №339 рақамли гувоҳнома берилган.

2013 йил 12 июнда жамиятга Тошкент давлат педагогика университети ректори Шавкат Сафарович Шарифов раис этиб сайланган.

Асосий вазифалари. Жамият Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фаолият олиб бормоқда. Шу орқали Озарбайжон халқи кўз ўнгида Ўзбекистон суверен, демократик ва ҳуқуқий давлат, маданий алоқалар борасида унинг фаол ҳамкори сифатида ҳар томонлама ҳаққоний тасаввур шаклланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. ДЖ ўз фаолиятини Низомига мос тарзда амалга оширмоқда.

Жамият фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 майдаги № ПФ-1785 Фармонига, 1991 йил 15.02даги Жамоатчилик ташкилотлари ҳақидаги қонун ва 1999 йилдаги ННТ ҳақидаги қонунларга, шунингдек, Жамиятнинг Низомига асосан олиб боради.

“Озарбайжон-Ўзбекистон” ДЖ ҳамкор ташкилот билан алоқалар йўлга қўйилган. Унинг раиси парламент депутати Элдор Ибрагимов.

Дўстлик жамияти томонидан ўтказиладиган тадбирлар ҳам жамиятнинг тасдиқланган Низоми ва йиллик иш режасига мувофиқ тарзда бўлиб ўтади. Бугунги кунда маданий соҳа мамлакатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этмоқда. ДЖнинг тадбирлари икки халқ анъаналари, урф-одатлари билан таништиришга кўмак беради. Хусусан,

  • Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик кечалари, маданий ва юбилей, икки халқ миллий байрамларига бағишланган ва бошқа турдаги тадбирлани ўтказиб келмоқда.

“Ўзбекистон-Озарбайжон” дўстлик жамияти ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида дўстона алоқалар йўлга қўйилган.

Охирги пайтда ўтказилган тадбирлар

2017 йил февраль ойида “Ўзбекистон-Озарбайжон” дўстлик жамияти Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 534 йиллигига бағишлаб,  “Бори элга яхшилик қилгилки” мавзусида бадиий-маърифий тадбир ўтказилди.

2017 йил 23 май куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Ватан тинчлиги ва равнақи – улуғ неъмат” мавзуида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

2017 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси, “Ўзбекистон-Озарбайжон” ва “Ўзбекистон-Грузия” дўстлик жамиятлари ҳамкорлигида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусида­ги  давра суҳбати ўтказилди.

2017 йил октябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва эътибор – тотувликка эришишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон-Польша» дўстлик жамияти

«Ўзбекистон-Польша» дўстлик жамияти 1998 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйҳатидан ўтган. Жамият Ўзбекистон ва Польша халқлар ўртасида маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ихтиёрий, ўз-ўзини бошқарувчи, нодавлат республика жамоат бирлашмаси ҳисобланади. У кенг жамоатчиликни Ўзбекистон ва Польша халқларининг бой маданий мероси билан таништиришга хизмат қилади.

Жамиятнинг вазифалари: ахборот алмашуви, мамлакатимиз ҳақида ахборот-маълумот фондлари ва маълумотлар банкларини яратиш, конференциялар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этиш, Польша халқини Ўзбекистоннинг маданият, санъат, илм-фан ва таълим соҳаларидаги ютуқлари билан таништириш, Ўзбекистон Республикасига ва Польша Республикасига бағишланган концерт, теле ва фильмлар намойишлари, кўргазма, комплекс тадбирларни ташкиллаштириш.

Жамиятнинг ҳамкорлари: Жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси ва «Светлица Польска» Республика Польша маданият маркази билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Бугунги кунда маданий соҳа мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Маънавий алоқа, маданиятларнинг ўзаро алоқаси, ахборот алмашувини такомиллаштириш-буларнинг барчаси ўзаро ишонч, ҳамфикрлилик ва доимий тинчлик муҳитини яратади.

Бунда жамият томонидан ташкиллаштирилаётган икки халқнинг маданий анъаналари ва урф-одатлари билан танишишга қаратилган жамиятнинг фаолиятининг ҳам ўрни катта:

  • Ўзбекистон ва Польшанинг миллий байрамларини ўтказиш;
  • Ўзбек ва поляк санъаткорлари томонидан ижро этилган классик мусиқа концертларини ташкил этиш;
  • Турли ижтимоий-сиёсий мавзулар бўйича семинар-тренинглар, конференциялар ва давра суҳбатларини ташкил этиш;
  • Мавзули викториналар, фотокўргазмалар, танловларни ташкил этиш;
  • Польшалик якка шахсларга ва шахслар гуруҳига кўмак бериш;
  • Хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари ва маданий-маърифий алоқалар кенгаши, Польша Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш.

28.04.2017й. 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 5-йўналишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси, «Ўзбекистон-Франция» и «Ўзбекистон-Швейцария» дўстлик ҳамжамиятлари билан ҳамкорликда «Инсон манфаатлари – олий қадрият» мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

«Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамияти

«Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамияти 1998 йилда ташкил топган. Жамиятнинг мақсади: Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасида таълим, илм-фан, адабиёт, санъат ва маданий соҳаларида дўстлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат.

2017 йил 3 майда «Ўзбекистон-Франция» дўстлик Жамияти раиси ва янги таркиб қайта сайланди. Ўзбекистон Миллий Универститети ректори     А.Р.Марахимов «Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамияти раиси, Р.Х.Ширинова ижрочи директор этиб тайинланди.

«Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамиятининг вазифалари:

  • Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасида маданий-маърифий ва  дўстлик  алоқаларини ўрнатиш;
  • Давлат ташкилотлари билан хамкорликда илмий ва маданий алоқалар олиб бориш;
  • Ўзбекистонда ва Францияда халқаро семинарлар, симпозиумлар, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш;
  • Хорижий давлатларга Ўзбекистоннинг маданияти, санъати, илм-фан ва таълим соҳаларида эришган ютуқларини тарғиб қилиш;
  • Ўзбекистонда истиқомат қилувчи французлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва Францияда истиқомат қилувчи ватандошлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни такомиллаштириш;
  • Хорижий инвесторларни жалб қилиш, халқаро фондлар ва ижтимоий уюшмалар билан маданий-маърифий алоқаларни юксалтиришга қаратилган ҳамийлик лойиҳаларни амалга ошириш;

ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР

«Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамияти  республикадаги барча дўстлик жамиятлари билан шунингдек, Тошкентдаги “Француз-Альянси”, Ўзбекистондаги Франция элчихонаси, Руан университети (Франция), Халқаро тил ва маданий ишлар ассоциацияси (Франция ), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик олиб боради.

Халқаро тадбирлар:

  • 2017 йил нояюбрь ойида Францияда бўлиб ўтган “Тил ва маданият” фестивалида жамият аъзолари махсус дастур билан иштирок этди.
  • Париждаги Ўзбекистон элчихонасида халқаро экспертлар ва Ўзбекистонлик ёшлар иштирокида “Ўзбекистон-Франция дўстлик алоқаларини ривожлантиришда халқ дипломатиясининг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
  • 2018 йил 3 январда Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат юридик институти, Тошкентдаги “Француз Альянси” ташкилоти билан биргаликда Франциянинг Руан университети билан шартнома имзолади. Ҳозирги кунда француз ўқитувчиси Клемантин Жилард ушбу ўқув юртларида дарс бермоқда.

Республикада ўтказилган тадбирлар:

  • 2017 йил 3 майда «Хотира ва Қадрлаш куни»га бағишланган конференция ўтказилди;
  • 2017 йил 5 июнда француз ёзувчиси Люсьен Кереннинг «Амир Темур салтанати» китоби кўргазмаси ўтказилди;
  • 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекситон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” мавзуида табдир ўтказилди;
  • 2017 йил 21-октябрда “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.