Print Friendly, PDF & Email

ҲУДУДИ ВА ИҚЛИМИ

Географик жойлашуви: Оʻзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралигʻида жойлашган, майдони 448,9 минг кв. км. Республика чегараси гʻарбдан шарққа — 1425 км, шимолдан жанубга қадар — 930 км.

Чегаралари 

Республика шимолда ва шимолий-шарқда Қозогʻистон, шарқда ва жанубий-шарқда Қиргʻизистон ва Тожикистон, гʻарбда Туркманистон, жанубда эса Афгʻонистон билан чегарадошдир. Давлат чегарасининг Афгʻонистон билан узунлиги — 143 км., Қозогʻистон — 2356,31 км., Қиргʻизистон — 1476,12 км., Тожикистон — 1283,2 км. ва Туркманистон билан — 1831,49 км.

Релефи 

Оʻзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида жуда қулай табиий-географик шароитга эга. Мамлакат ҳудуди оʻзига xос паст — текислик ва тогʻ релефини оʻз ичига олади.

Оʻзбекистон ҳудудининг катта қисмини (4/5 қисми атрофида) паст-текисликлар ташкил этади. Шулардан энг муҳими Турон паст-текислигидир. Мамлакат шарқи ва шимолий шарқида Тян-Шан ва Помир тогʻ (мамлакатнинг энг юқори нуқтаси 4643 м.) тизмалари жойлашган. Оʻзбекистон ҳудуди марказида дунёнинг бепоён чоʻлларидан бири — Қизилқум ястаниб ётади.

Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари 

Мамлакат ер ости бойликлари табиий газ, қоʻнгʻир ва тош коʻмир, олтин, мис, волфрам, висмут ҳамда очиқ нефт конлари заҳирасига эга.

Иқлими 

Оʻзбекистон иқлими кескин оʻзгарувчан континентал иқлимдир. Минтақадаги кундузги ва тунги, ёзги ва қишки ҳаво ҳарорати кескин фарқлидир. Йиллик ҳаво ҳарорати фарқи сезиларли даражада юқори. Январ ойи оʻртача ҳарорати -6 0 гача тушади, июл ойида оʻртача ҳаво ҳарорати +32 0 гача коʻтарилади. Пасттекислик ҳудудларида йиллик ёгʻингарчилик миқдори -120-200 мм., чоʻл ҳудудларида -1000 мм. гача етади. Ёгʻингарчилик миқдори кам боʻлгани сабабли, қишлоқ xоʻжалиги сунъий сугʻориш тизимига богʻлиқдир.

Ички сув ҳавзалари

Мамлакат энг йирик дарёлари Амударё ва Сирдарё. Амударё узунлиги -1437 км., Сирдарё-2137 км.га етади. Оʻзбекистоннинг коʻпгина ички дарёлари суви оқуви давомида кенг дашт-у чоʻлларга сингиб кетади, фақатгина Амударё ва Сирдарё Орол денгизига бориб қуйилади.

Тупроқ ва оʻсимликлари 

Пасттекисликлар чоʻл оʻсимликлари, тогʻлари эса дашт, оʻрмон ва тогʻ олди яйловлари оʻсимликларидан иборат.

Ҳайвонот дунёси 

Мамлакат фаунаси жуда турли-тумандир. Чоʻлларда жуда камёб ҳисобланаган сайгʻоқ ва узунлиги 1,5 метрга тенг эчкиемар, баланд тогʻларда эса қор барси ва тогʻ эчкисининг ноёб турлари учрайди.

Тогʻ тизими 

Республика территориясининг 1/5 қисмини тогʻ ва тогʻ олди ҳудуди ташкил этади. Шарқий ҳудуди оʻрта ва баланд тогʻли релефдан иборат: республика ҳудуди Гʻарбий Тян-Шан (Угом, Пскем, Чотқол ва Қурама тогʻ тизмаси) ва Помир-Олой (Зарафшон, Туркистон, Ҳисор, Қоʻҳитангтогʻ ва Бойсунтогʻ тогʻ тизмаси) тогʻ тизмалари ёнбагʻрини оʻз ичига олади. Жанубдан гʻарбга томон улар қиялаб боради ва пасттекисликка қоʻшилиб кетади. Ушбу тогʻлар орасида улкан Қашқадарё, Сурxондарё, Зарафшон ва Самарқанд воҳалари ястаниб ётади. Буларнинг энг каттаси ҳисобланган Фаргʻона водийси -370 километр, кенглиги 190 километрга етади. У уч томондан баланд тогʻ билан оʻралган ва фақат гʻарб томони текисликдир. Афгʻонистон билан чегара ҳудудда Амударё делтаси ёйилиб ётади.

Табиий заҳиралари 

Оʻзбекистон Республикаси улкан саноат ва минерал-xом ашё, қишлоқ xоʻжалиги маҳсулотлари, қайта ишлаш жараёнида олинадиган катта миқдордаги ярим тайёр маҳсулотлар, табиий бойлик заҳиралари ва ривожланган инфратузилма имкониятларига эга.
Ер ости заҳираларини замонавий равишда излаб топиш ишлари қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар заҳиралари, турли органик ёқилгʻ и маҳсулотлари, нефт, табиий газ ва газ конденсанти, қоʻнгʻир ва ярим коксга оид коʻмир, сланес ёқилгʻиси, уран ва коʻпгина қурилиш учун зарур xом ашё турларига бой конларни оʻзлаштириш билан богʻлиқдир.

Оʻзбекистон ҳудудида таxминан юздан ортиқ минерал xом ашёни оʻз ичига олган, бинобарин булардан олтмиш тури xалқ xоʻжалигида аллақачон фойдаланилаётган коʻпгина фойдали қазилмалар комплекси аниқланган.

Оʻзбекистон олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, калий тузи, фосфоритлар, каолин каби фойдали қазилмалар заҳираси боʻйича нафақат МДҲ давлатлари оʻртасида, балки бутун дунёда етакчи оʻрин эгаллаши тасдиқланган. Жумладан олтин заҳираси боʻйича дунёда тоʻртинчи, уни қазиб олиш боʻйича еттинчи, мис заҳираси боʻйича оʻнинчи-оʻн биринчи оʻринларни, уран заҳираси боʻйича еттинчи-саккизинчи, қазиб олишда оʻн биринчи-оʻн иккинчи оʻринларни эгаллаши қайд этилган.

Қуйида зикр этилган минерал xом ашё заҳиралари нафақат мавжуд тогʻ-кон комплексларида келажакда қазиб олиш фаолияти муддатини узайтиради, балки уларнинг олтин, уран, мис, қоʻргʻошин, кумуш, литий, фосфор, калий тузлари, қалай шпати, волластонит, қишлоқ xоʻжалиги xимиявий рудалари ва бошқа бир қатор фойдали қазилмаларнинг яна қайтадан қазиб олишни ташкил қилиш ва уларнинг қувватини оширишни таъминлашга xизмат қилади.