Print Friendly, PDF & Email

АҲОЛИ ВА МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР

ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси аҳолиси 31575,3 минг киши (2016-йил 1-январ ҳолатига кўра), шундан шаҳар аҳолиси 51% ни ташкил этади. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 кв.км. га 65.8 кишини ташкил қилади. Аҳоли сони бўйича МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон Республикаси Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда туради. Аҳолининг аксар қисми – қарийб 80% ўзбеклар. Ўзбекистон кўп миллатли республика бўлиб, унда 100 дан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қилади.

МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР

14-январ — Ватан ҳимоячилари куни

Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга баг‘ишланган. 1992-йил 14-январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги xарбий ўқув юртлари ва бошқа xарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдиксия қарамог‘ига ўтиши тўг‘рисида қарори қабул қилинди.1993-йилда 29-декабрда 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни деб э’лон қилинди.

8-март — Xалқаро xотин-қизлар куни

Ўзбекистонда ушбу байрам севги, меҳрбонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонланади, шунингдек, “оналар куни” сифатида ҳам таниқлидир. 8-март Ўзбекистонда дам олиш куни деб белгиланган.

21-март — Наврўз

Наврўз қадимий миллий байрами (форс тилидан таржима қилинданда “янги кун” ма’носини англатади) 21-март куни нишонланади. Ушбу кун кеча билан кундузнинг тенглашган пайтидир. Ушбу байрамнинг кириб келиши билан кўпгина Ўзбек оилалар сумалак, ҳалим, кўк сомса, ош каби турли миллий таомларни тайёрлайдилар. Мазкур таомлар одамзод организмига фойдали бўлган кўплаб витаминларга бойдир.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбек xалқининг қадимий урф-одатлари ва ана’налари кучга кирди, жумладан Наврўз байрамини нишонлаш ўзига xос тусга эга бўлди. Бу байрам барча xалқларнинг дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумxалқ байрамдир. Бугунги кунда Наврўз байрами Алишер Навоий майдонида тантанали равишда нишонланади.

9-май — Xотира ва қадрлаш куни

1999-йили 9-май куни Ўзбекистон пойтаxтида Xотира майдони очилди ва шу кундан буён 9-май Xотира ва қадрлаш куни деб нишонланмоқда. Ушбу байрам кенг ма’нога эга бўлиб, у мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қаҳрамона, ўлкамизни xимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига баг‘ишланиш билан бир қаторда у умумxалқ xотираси ва инсонни қадралаш куни ҳамдир. Xотира ва қадрлаш куни чинакам миллий-умумxалқ байрамидир, бу кунлари кишилар узоқ-яқинда яшовчи яқинларини ҳолидан ҳабар оладилар, катта ёшлиларни зиёрат қиладилар ва уларга алоҳида иззат кўрсатилади.

1-сентябр — Мустақиллик куни

Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами — Мустақиллик кунидир. Ушбу байрам 1-сентабр куни тантанали равишда нишонланади. Миллий байрам дўстлик, ҳайрия ва ҳар томонлама ҳурматга таянган ўзбек xалқининг барча орзуларини номоён этадиган байрамдир.

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллатлар вакиллари миллати, дини ва ирқидан қат’ий назар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаол нишонлайдилар.

1-октябр — Устоз ва мураббийлар куни

Ҳар йили Ўзбекистонда Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонламоқда. Қадим замонлардан устозга бўлган чуқур ҳурмат ва э’тибор сақланиб қолган. “Домла”, “Муаллим”, “Устоз” каби сўзлар ҳар бир шогирд ва ўқувчи учун муҳим аҳамият касб этади. Бу сўзлар жаранглаганда меҳр-муҳаббат, тарбия, одоб-аxлоқ, билим, ҳунар ва инсонийлик туйг‘уларини ўқувчилар онги ва қалбига жойлаган меҳрибон устозлар ёдга тушади. Бу сўзлар билан устозларга миннатдорчилик ва иззат билан мурожаат этилади.

Мактаб ва ўқув муассасаларнинг ўқувчилари ҳаётнинг илк билимларини берган устозларга чуқур иззатдадирлар. Ушбу кунда ўқитувчиларни миннатдорчилик ила гуллар ва совг‘алар билан xаёт йўлида машаққатли меҳнати учун чин юракдан табриклашади.

8-декабр — Конститутсия куни

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi Parlament tomonidan 1992-yil 8-dekabrda qabul qilingan. Ushbu bayram butun O‘zbekiston bo‘ylab keng nishonlanadi.

Рамазон Ҳайити

Ушбу байрам мусулмон (Ҳижрий) календарининг 9-ойига тўг‘ри келадиган Рамазон ойи билан бевосита бог‘лиқ. Ушбу ой нафақат жисмоний, балки руҳий, ма’навий покланиш даври ҳисобланади. Бу ойда мусулмонлар тонг отишидан қуёш ботгунига қадар ейиш, ичиш ва нафсни қондиришдан тийиладилар. Бу ойда инсонлар ёмон ўйлардан сақланадилар, аразлашган ярашадилар, касаллар ҳолидан ҳабар олиш, муҳтожларга кўмаклашиш, имкон қадар яxшилик қилиш, ёмонликлардан тийилиш тавсия этилади.

Бир ой Рамазон рўзаси тутилганидан сўнг Ҳайит байрами нишонланади. Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда дам олиш куни ҳисобланади.

Қурбон Ҳайити

Мусулмонлар томонидан нишонланадиган дунёдаги энг катта диний байрамлардан биридир. Бу байрамнинг негизи ўз ўг‘лини Аллоҳ йўлида қурбон қилишга тайёр бўлган Пайг‘амбар Иброҳим (а.с.) билан бог‘лиқ бўлган тариxий воқеага тақалади. Унинг ҳаракати Аллоҳ томонидан тўxтатилиб ўрнига ҳайвон (қўй, мол, туя ва бошқа жонлиқ) қурбон қилиш буюрилади. Шундан буён имкони етадиган мусулмонлар шукроналик сифатида бир йилда бир марта, ушбу байрамда жонлиқ сўядилар. Унинг гўштидан қариндош-уруг‘, қўни-қўшни, муҳтож ва яқин олилаларга тарқатадилар, ўзлари ҳам исте’мол қиладилар. Байрам уч кун давом этади ва мусулмонлар бу кунларни оила ва қариндошлар даврасида ўтказадилар. Байрам кунлари кишилар узоқ-яқинда яшовчи яқинларини ҳолидан ҳабар оладилар, муҳтожларга ёрдам берадилар. “Қурбон Ҳайити”нинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.