Print Friendly, PDF & Email

МАДАНИЯТ

Ўзбекистон маданияти Шарқнинг энг ёрқин ва ўзига xос маданиятидан биридир. Бу-беқиёс xалқ ижодиёти, рақси ва рассомчилик, бетакрор миллий ошxона ва кийимкечагидир.
Ўзбек xалқ ижодиётининг сан’ати кўпқиррали тематика ва xилма xил жанри билан тафсифлайди. Ўз вазифалари ва шаклларига мувофиқ ашула ва чолғу асбоб куйлари икки қуруҳдан иборат: белгиланган вақт ва вазиятларда ижро этувчи ва ҳар қандай вақтда ижро этувчи. Биринчи гуруҳга урф-одат, меҳнат жараёни, турли маросимлар, саҳналаштирилган томоша намойишлар ва ўйинларга тегишли бўлган ашулалар киради.

Ўзбек xалқи ўз мусиқаси билан машҳурдир. Қошиқ — ше’рий матннинг дир ёки икки байтни қамраб олувчи катта бўлмаган куй билан тузилган куплет ашуласидир. Шу жумладан, қўшиқ турлари билан бир қаторда куплетли тузилган ашулалар бўлган «лапар» ҳамда «ялла» сана’ти мавжуд. Маскур куйнинг рақсга тушувчи сана’тининг жанри xазил рақсни ижро этишда кўзда тутилган. Лапар — бу ашула сўзлашувидир. Xоразмда ашулаларни-якка тартибга ижро этувчи ижрочилар деб аталади. Айрим туманларда «лапар» атамаси тўй базмларда «Улан» қўшиғи (аёллар ва эркаклар сўзлашуви сифатида ижро этилади) қўлланилади. «Ялла» жанри икки турли ашулалардан иборат: қисқа диапазонли куйи, қўшиқ эса — рақс билан бир вақтда якка тартибда ижро этиш.

Қўшиқларнинг ше’рий матнлар Шарқ шоирларининг xалқ ва касбий ше’риятлари қўлланилади. Ашулаларнинг янада ривожланган намуналари моҳияти бўйича оғзаки урф-одатларнинг профессионал мусиқаси ҳисобланади. Ўзбек мусиқий меросларидаги асосий жойини-бадиий нутқ тарзида ҳикоя ривоятларни ифодали этувчи-достон асари эгаллайди.

Рақслар Ўзбекистонниг турли ҳудудларида бир-биридан фарқ қилади. Фарғона рақси ўзгача майинлиги, xаракатларнинг равонлиги ва ифодалилиги, силжиш қадамларининг энгиллиги, жойларда ва айланишларда ўзга xос xаракатлари билан ажралиб туради. Xоразм ва Буxоро вилоятларда қайроқлар билан рақсга тушилади.

Миллий рассомлик сан’атнинг ривожланиши кўп асрлардан олдин бошланган. XВИ–XВИИ асрларда Буxоро пойтаxтида ва бошқа шаҳар марказларида қўлёзма сан’ати ва мувоқалаш ишлари сезиларли даражада муваффақийтларга эришилди. Қадимги қўлёзмаларнинг бадиий безашлар нафис каллиграфияни, майдонларда сув буёқлари оргали ингичка орнаментларни бажаришни ўз ичига олган.

Ушбу сана’тда бир неча ёналишларнинг услублари ривожланган. Улардан бири Беҳзод (ўрта асрнинг рассоми, шарқ миниатураси ёналишларининг асосчисидан бири) урф-одати билан боғланган.

МИЛЛИЙ ЎЗБЕК КИЙИМ-КЕЧАКЛАРИ

Маҳаллий аҳолининг ўзга ҳос кийим-кечаги қадимдан иқлими, уй-розғор шароити, уруғ-аймоқлари урф-одатларибўйича аниқланган. XИX асрдаёқ кийим-кечаклар (xалатлар, кўйлаклар ва эркаклар кўйлаклари): кенг ва узун бичилган, элкадан тушмайдиган, қади-қоматни яшириб турадиган барча белгилар сақланиб келинган.

Ан’анавий эркакларнинг миллий кийимлари қийиқча билан боғланган қавилган иссиқ чўпонлардан, бошкийими-дўппидан ва нозик чармдан ясатилган этиклардан иборат. Эркаклар текис андазали ички ва ташки кўйлакларни кийганлар. Чўпонларнинг енгил ёки паxтада қавилган иссиқ турлари мавжуд. Уришда ва ерга ўтиришда қулай бўлиши учун чўпонларнинг ён томонларида кесимлар бўлган. Одатда чўпон қийиқча билан боғланган бўлар эди.

Миллий байрам кўйлаклари қўлланилган матоларнинг ва кашталарнинг чиройи ва бойлигидан кундалик кўйлаклардан ажралиб туради.

Аёлларнинг миллий кийимлари xалат, xон-атласдан тикилган оддий бичимли кўйлаклар, лозимлар — пастки қисми тор бўлгам кенг юпқа шимдан иборат. Аёлларнинг бош кийими асосий уч белгидан иборат: шапкача, рўмол ва дўппи. Аёлларнинг байрам кўйлаклари матоларнинг тўкилиб туришидан ва чиройидан ажралиб туради. Болалар кийимлари катталарнинг кийим шаклларини такрорлаб келган. умумий белгилар билан бир қаторда ҳар бир туман ва қабиланинг кийимлари ўзга ҳос ҳусусиятга, ишлатилилишда ифодалайдиган мато, шакл ва андазаларга эга.

Ўзбекистоннинг таниқли ва кенг тарқалган xалқ сан’атидан бири Дўппидир. Дўппи — бош кийими ҳисобланиб, астарли юмшоқ матолардан тикилган. Дўппи ўзбек миллий кийим-бошинингажралмас қисми бўлиб, ўзбек миллатининг ўз миллий ан’ана ва урф-одатларига кирди. Ўзбек дўпписининг кенг тарқалган шаклларидан: тўртқиррали ва конуссимондир. Дўппилар учун оқ сурп, оқ ипакли ип, жияк, тепчиш учун оддий ипдан тайёрланади. Аксарият аёллар дўппидўзлик сирларини моҳирлик билан эгаллаганлар. Дўппиларни безашда xаёт ва ҳосилдорлик рамзи бўлган «бодом» кўп учрайдиган бодом белгисида қул солиш турларига киради. Дўппилар ичида кенг тарқалган тури асраш вазифасини бажарувчи «илон изи» нақши ҳисобланади. Геометрик нақшлар янада таниқлироқ нақшлар бўлган. Турли туманларда яратилган дўппилар, ўз шакли, тури ва гул тушириш йўллари билан ажралиб туради.
Эркаклар дўпписини фарқлашда жой номи устун турса, аёллар дўпписига ном берилганда гули, шакли, безаги таъкидланади. Масалан: -жой номи акс этган дўппи турлари: Андижон, Марғилон, Чуст, Ироқи деб номланса; -тикиш ва тайёрлаш усулига кўра дўппилар босма, гулдўзи, заминдўзи, зардўзи, санама, тўлдирма, чизма каби аталган; — гули, безаги, ҳашами ёки таглик матоси нуқтаи назаридан ном олган дўппилар: атиргул, бахмал дўппи, бодом нусха, булбул нусха, гилам нусха, кийик қош, лолагул, мунчоқ дўппи, нозик дўппи, чаманда гул, қалампир нусха сингаридир.

МИЛЛИЙ ОШXОНА

Ўзбек ошxонаси Шарқда xилма-xиллиги билан машҳур. ўзбек таомларининг айрим тайёрланишлари кўпасирлик тариxга эга. ҳар бир таом ўзга ҳос миллий урф-одат ва тайёрлаш уссуларига эга. Таомлар, ичимликлар ва қандолат маxсулотлар тайёрланишининг турли услублар 1000га яқиндир.

Ош — Ўзбекистоннинг энг машxур таомидир. Ушбу таом ҳам кундалик ҳам байрамона таом ҳисобланади. Тўй, ўтиришлар ва тўғилган кунлар ушбу миллий таомсиз ўтмайди. Ошнинг асосий таркиби гуруч, гўшт, сабзи ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади.

От гўштидан тайёрланган «қази»- ўзбек газакларининг энг машҳурларидан биридир.

Нон-ўзбек xалқи учун муқаддасдир. Урф-одатларгамувифиқ сафарга кетаётган кимса нондан бир бўлагидан тишласа қайтиб келгунга ва егунга қадар ушбу нонни сақлаш керак. Нон савати билан бошда кўтариладиганурф-одат ҳам нонга бўлган муносабатда кўрсатилаётган катта xурмат мисолидир. Кўп асрлар мобайнида нонвойлар нонни тандирда ёпадилар, натижада нон гурч-гурч ва мазали бўлади. Ноннинг икки тури мазжуд:ёпган-оддий нон (оби-нон) ва байрам нони (патир нон). Оддий нон сувда қорилади ва седана билан сепилади. Патир нон — қўй ёғи солинган қатлам ҳамирдан тайёрланади.

Шашлик ва сомса (тандирда ёпиладиган қатлам ҳамирли миллий пишириқ) Ўзбек ошxонасининг энг таниқли таомларидан ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг миллий ошxонасида шўрва асосий ўринни эгаллайди. Ушбу таомлар сабзи, лавлаги ҳамда пиёз ва кўкатлар каби сабзаботларга бойдир. Шўрваларнинг энг машҳурлари — бу мастава ва қайнатма шўрвадир.

Xолва — буғдой уни, ёнғоқ билан шакар ва седанадан тайёрланадиган бутун жаҳонда танилган шарқ лазатидан биридир. Ўзбекистонда xолваларнинг 50га яқин турли xиллари мавжуд.

Бундан ташқари, Ўзбекистон мева, узум, қовун ва тарвуздан тайёрланган ўз мазали шарбатлари билан машҳур. Шунингдек, Ўзбекистон катта миқдордаги турли қуруқ мевалар, ёнғоқлар ва бодомларга бой.

Агар Сиз Ўзбекистонга ташриф буюрсангиз миллий ошxонани татиб кўринг ва ўзингизга ёққан таомнинг тайёрланиш услубларини жойлардаги эгалардан сўранг.

ЎЗБЕК ХАЛҚ РАҚС МАКТАБИ ВА УСЛУБЛАРИ

Ҳар бир ўзбек рақс мактабининг ўзи бир олам. Фарғона рақслари гоҳ шўх ва тетик, гоҳ майин оқувчи ҳаракат, гавдани бир оз олдинга эгиб эркин, нафис тутиш, хилма-хил маъно кашф этувчи чиройли қўл ҳаракатларига хос бўлган. Бухоро рақс мактабининг эса одатда товонини уриб-уриб, тиззани букиб, айни чоғда гавдани ғоз тутиб, виқор билан кифт титратиб, аниқ шаклли пухта қўл харакатлари билан ўйнаганлар. Хоразм рақси учун эса тиззаларни сал — пал букиб, кифтларни тик тутиб, бутун танани харакатга келтириб, билак ва бармоқлардан турли туман чиройли шакллар ясаб, ўйноқи шўх, оташин ўйнаш харакатерлидир. Хоразмда қайроқ билан ўйнаш кенг расм бўлган. Ўзбек рақсида образлилик мазмундорлик хал қилувчи рол ўйнаганки, бу хусусият барча мактаб ва услубларни боғлаб ягона ўзбек рақсини майдонга келтирган. Рақс услуб ва мактаблари бир-бирига таъсир кўрсатиб, ижодий хамкорлик тортишув кенг тус олади. Бунинг натижасида ижро мактабларнинг мазмуни бойиб, ахамияти ошади. Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг бир қатор шаҳарларида йирик рақс тўплар (ансамбллари) ташкил этилган бўлиб, фақат Ўрта Осиёда эмас ундан ташқарида ҳам ўзбек рақс санъатини муносиб намойиш этди.

ЗАМОНАВИЙ РАҚС САН’АТИ

ХХ-асрнинг 20-йилларида халқ рақсларининг сахна вариантлари юзага кела бошлади. «Қаринаво», «Садр», «Дилхирож», «Гул ўйин», «Муножот» каби анъанавий рақслар янгича услублар билан бойиган холда замонавий жаранглади ва янгича талқинда халқ орасида шухрат қозонди. «Пилла», «Пахта» каби халқ меҳнатини улуғловчи рақслар дунёга келди. Бу ишда рақс усталари Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Исохор Оқилов, Галия Измайловаларнинг хизматлари каттадир. «Баҳор», «Лазги», «Шодлик», «Зарафшон» ашула ва рақс ансамбллари бугунги кунда дунёга машҳурдир. Мустақиллик шарофати билан «Ўзбекрақс» бирлашмаси тасарруфида янги рақс гурухлари тузилди. Болалар рақси ривожланмоқда. Ҳар йили ўтадиган Мустақиллик ва Наврўз байрамларида ва халқаро анжуманлар дастурида рақс санъати марказий ўринни эгаллайди. Хореография мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Халқ рақс ва балет мактаби инсон рухий ҳаётини чуқур акс эттирувчи, гўзал поетик табиатга ҳамда катта бадий умумлашмага эга бўлган санъатдир. Рақс ҳамиша гўзалликка чорлайди.

МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК:

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда барча соҳалар қатори миллий ҳунармандчиликнинг унитила бошланган қадимий ан’аналари ва мактаблари қайта тикланиб, ривожланиб ҳамда бойиб бормоқда. Президент Ислом Каримов раҳнамолигида уста-ҳунармандларнинг меҳнатини муносиб раг‘батлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида э’тибор xалқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий сан’ати ан’аналарининг бардавомлигига xизмат қилаётир.

Марг‘илон шойи-атласлари ва дўппилари, Xива гиламлари, Нурота кашталари, Буxоро зардўзи буюмларининг довруг‘и етти иқлимга ёйилган. Қўли гул усталаримизнинг сан’ат асари даражасида тайёрлаган ҳунармандчилик маҳсулотлари бугун дунёнинг кўплаб музейларидан, xалқаро кўргазмалардан жой олиб, xалқимизнинг ўзига xос турмуш тарзи, бебаҳо қадриятлари ва яратувчанлик салоҳиятини намоён этиб келмоқда.

Жойларда “Уста-шогирд” мактаблари ташкил қилиниб, интилувчан ёшларимизга xалқ бадиий ҳунармадчилиги ва амалий сан’ати бўйича маҳорат сирлари ўргатилаётир. Бунинг самарасида аждодлар изидан бориб, миллий қадриятларимизга садоқат ва эҳтиром руҳида камол топаётган исте’додли усталар авлоди етишиб чиқмоқда.