Print Friendly, PDF & Email

ОЛИЙ МАЖЛИС — ПАРЛАМЕНТ

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Qonunchilik pаlаtаsi (қуйи палата) ва Senаtdаn (юқори палата) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси беш йил муддатга Қонун асосида сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборатдир.

СЕНАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат а’золаридан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, а’золари Қорақалпог‘истон Республикаси Жўқорг‘и Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпог‘истон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар, а’зоси фан, сан’ат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида xизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.