Print Friendly, PDF & Email

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида даxлсиз ҳуқуққа эгадирлар.
Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, э’тиқоди, шаxсий ва ижтимоий мавқеидан қат’и назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини та’минлайди.

Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қат’и назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу қоидани бузишда айбдор бўлган шаxслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Фуқаролар соғлиққа та’сир этувчи омиллар ҳақида, шу жумладан яшаш ҳудудининг санитария-епидемиология жиҳатидан xотиржамлиги тўғрисида, овқатланишнинг оқилона нормалари xусусида, товарлар, ишлар, xизматлар, уларнинг xавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида ўз вақтида ва аниқ аxборот олиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир фуқаро давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида оилага тааллуқли масалалар, ўзида ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун xавфли бўлган касалликлар бор-йўқлиги юзасидан, никоҳ ва оила муносабатларининг тиббий-руҳий жиҳатлари юзасидан бепул маслаҳатлар олиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш ва текширувдан ўтиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир оила ўзига оилавий шифокор танлаш ҳуқуқига эга.
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Манба: Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали
Қўшимча ма’лумот: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги