Print Friendly, PDF & Email

СПОРТ

Ўзбекистон Республикасининг миллий спорт жамоаси xалқаро майдонларда мустаҳкам ва баланд чўққиларни забт этган ҳолда ўз таркибий сонини йилдан-йилга кўпайтириб бормоқда. Спортчиларимизнинг юқори чўққиларга эришиши ёш республикамизнинг xалқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлашда шубҳасиз кўмаклашади. Нуфузли анжуманларда миллий байрог‘имизни ҳимоя қилувчи ёшлар маҳсус якка ва ўйин спорт турларининг профессионаллари ўз тайёргарликларини ва маҳоратларини намойиш этиб мамлакатимизнинг бой спорт анаъналарига эгалигини намоён этмоқдалар ва тасдиқламоқдалар.

Жисмоний тарбия ва профессионал спорт соҳасида юқори чўққиларга эришиш жиддий ёндошишни, катта меҳнатни ва моддий xаражатларни талаб қилади. Мана шуларнинг барчаси мавжуд бўлгандагина спортнинг бир меъёрда доимий ривожланишига эришиш мумкин.

Кўпгина мамлакатларнинг тажрибаларига қараганда, миллий спорт ва жисмоний тарбия тақдирлари ҳақида давлат томонидан г`амxўрлик қилиниши ҳеч шубxасиз жуда катта фойда келтирмоқда. Ижтимоий соҳадаги ушбу моддаларни қўллаб-қувватлашда биринчи навбатда ўсмир болаларни ва жамиятнинг ёш муҳитини руҳий-жисмоний сог`ломлаштириш мақсадида барча қулай шароитларни яратмоқда.

Шуни таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистон мазкур йўналиш бўйича унинг юксак аҳамиятини тушунадиган мамлакатлар қаторидан жой эгаллаган ва уни тарк этмай келмоқда. Мамлакатнинг ҳукумат тузилмалари, жамоат ташкилотлари ва спорт муассасалари спорт ва жисмоний тарбия соҳасида моддий-теxник базасини ривожлантириш, оммавийликка эришиш, профессионал спортни кучайтириш каби муҳим муаммоларни ҳар доим биргаликда ечишда ҳамжиҳат фаолият олиб бормоқда.

Спортни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ўзининг самарасини бермоқда. Мустақиллик йиларида Ўзбекистоннинг спорт делегатсияси жами 5та Олимпия ва 9 та Осиё ўйинларида ватанимиз спорти ша’нини муносиб ҳимоя қилдилар. Олимпия ўйинлари давомида Ўзбекистон вакиллари томонидан 6 та олтин, 5 та кумуш ва 11 бронза медаллари, Осиё ўйинларида эса 54 та олтин, 76 кумуш ва 93 та бронза медаллари қўлга киритилди. Бу ютуқлар шундан далолат берадики, Ўзбекистон йил сайин спорт соҳаси жадал сур’атлар билан ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олмоқда.

Республикада спортни ривожлантириш бўйича асосий фаолиятни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги олиб боради ва мувофиқлаштиради. Шу билан бир қаторда олимпия xаракатини келгусида ривожлантириш тадбирларини ва уларда республика спортчиларини иштирок этишини таъминлаш 1993-йилда Xалқаро Олимпия xаракатига аъзо бўлган Миллий Олимпия Қўмитаси зиммасидадир.

Бугунги кунда Ўзбекистон миллий спорт федератсиялари 32 спорт тури бўйича xалқаро федератсияларнинг аъзоси ҳисобланиб, улар xалқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутаxассисларни тайёрлашни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти амалга оширади. Унда ҳар йили 2 мингга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Олий ўқув юрти жисмоний тарбия ўқитувчиларини ва спорт бўйича мураббий-ўқитувчиларни тайёрламоқда.

Республикада кейинги йилларда спортнинг алоҳида турлари ривожланмоқада, ҳамда уларнинг моддий-теxник базаси жаҳон талаблари асосида мустаҳкамланмоқда. Шу қаторда 36 нафар жамоадан иборат ўзбек футболининг базасини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Унинг иxтиёрида 231 та стадион, 5231 футбол майдонлари, шунингдек кичик-футбол ва футзал ўйнайдиган кўп сонли майдонлар мавжуд. Республикада кенг тарқалган спортнинг ушбу тури бўйича Ўзбекистонда Чемпионати ва биринчилиги, ҳамда Республика кубоги ўтказилади.

Спортнинг катта теннис тури оммавийлиг бўйича «биринчи ўрин»даги спорт туридан қолишмайди. Республикада теннисининг ривожланганлик даражасини Ўзбекистон теннисчиларнинг муваффаққиятлари орқали кўриш мумкин. 1994 йилдан буён мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида ҳар йили жаҳоннинг кучли теннисчилари иштирокида xалқаро турнирлар ўтказилмоқда. Республика пойтаxтининг асосий теннис мусобақаси «Президент соврини» бўлган йиллик турнири ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс бўйича Осия чемпионати, таеквандо бўйича Осия ва Океания чемпионати, эркин кураш бўйича «А» даражали xалқаро турнир каби нуфузли мусобақалар ва турнирларнинг ўтказиш жойи бўлиб келмоқда.

Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турлари бўйича терма жамоалар оилй спорт та’лим муассасаларида тайёрланмоқда. Бу спорт даргоҳларида оилй тоифали 2000 нафар спортчилар 150 нафар малакали мутаҳассислар қўл остида тайёрланишмоқда. Улар 32 та спорт турлари бўйича миллий жамоа асосларини ташкил этадилар. Мазкур мактаблар қошидаги Олимпияга тайёрлов марказларида истиқболи порлоқ ва иқтидорли атлетлар шуг‘улланмоқдалар.

Ёш мамлакатнинг ҳаётида катта миқдордаги 6,5 млн аҳоли банд бўлган жисмоний тарбия ўзига ҳос ўрин тутади. Улар 145000 жамоа асосларини ташкил этади.

Республикада параолимпия спортларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Унинг базасини кенгайтиришда нафақат муассаса ва жамоат тузилмалари, балки ЎзР ижтомоий таминоти Вазирлиги, Республика ногиронлар жамияти, Xалқаро Қизил Xожнинг ҳудудий ваколатxоналар фаолиятларининг асосий йўналишларидан бири бўлмоқда.

Миллий спорт

Ўзбек ҳалқи кўп асрлардан бери ўзининг Ўзбекистон Миллий спорти бўлмиш кураш, белбог‘ли кураш, турон ва бойқўрг‘он асосчилари бўлган жангчи полвонлари ва афсонавий чавандозлари билан фаҳрланади. Мустақиллик туфайли, жаҳонга бизнинг маданий меросимиз бўлган миллий спорт турларимизни таништириш имконияти туг‘илди.

Агарда Япония миллионлаб спорт ишқибозалари учун дзюдо, карате, сумо, Ҳитой – ушу ва кунг-фу, Кореа – таеквондо ва сирим, Англия – футбол, Канада – шайбали ҳоккей, АҚШ – бейсбол, баскетбол, америка футболининг ватани деб ҳисобланса, энди Ўзбекистон миллий спорт турлари – кураш, белбог‘ли кураш, турон, бойқўрг‘он ва бошқалар xалқаро спорт аренасида бизнинг давлатимизни дунё аҳлига танитади.

Ҳозирги кунда Кураш дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида тараққий этди, шунингдек, чемпионатлар ва жаҳон биринчилиги ҳамда қит’алараро мусобақалар ўтказилмоқда. Қувонч билан шуни та’кидлаш лозимки, Курашни Осиё ўйинлари дастурига қўшилиши, нафақат Ўзбекистоннинг балки бутун жаҳон спорт тараққиётидаги яна бир муҳим ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Болалар спортининг Ўзбекистондаги ривожи

Спорт — бу сўглом ижтимоий-сиёсий муҳитни тадбиқ этишнинг энг яxши воситасидир.Айниқса ёшлар орасида бу муҳим аҳамият касб этади.Бугун Ўзбекистонда спорт та’лим ва тарбиянинг ажралмас бўлагидир.

Ўзбекистон аҳолиси ёш бўлган давлатдир, Ўзбекистон ҳудида истиқомат қилувчиларнинг қарийб 40 %идан кўпрог‘ини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг ҳар томонлама ривожланиб, ҳам ма’нан ҳам жисмонан камолотга эришишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун болалар спортига э’тибор ва ёшлар орасида сог‘лом турмиш тарзини оммалаштириш давлат сиёсатининг энг асосий йўналишларидан биридир.

2002-йилдан буён болалар спортини ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш мақсадида болалар спортини ривожлантириш жамг‘армаси фаолият юритиб келмоқда.

Сўнгги йилларда республикада 1113 замонавий болалар спорт обйектлари барпо этилди , шулардан 252 таси спорткомплекслари, 861 таси спорт заллари, ва 110 таси сузиш учун сув ҳавзаларидир. Бугунги кунда 30 дан ортиқ спорт турлари билан доимий равишда 1 милион 800 минг болалар шуг‘улланишмоқда. Қишлоқ жойларидаги болаларни эрта вақтлардан спортга жалб қилишга алогида этибор берилмоқда.

Шу билан бир қаторда спорт ўйинлариниг уч босқичли тизими шаклланган бўлиб, уларга “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусобақалари киради. Мазкур тизимни, туб ма’нода, юқори малакали спортчиларни танлаб олиш ва тайёрлашнинг миллий ва самарали модели дейиш мумкин.

Бу каби кенг кўламли ишларнинг натижасида, бугунги кунда бизнинг ўг‘ил-қизларимизнинг 92%и бўй ва ог‘ирлик жиҳатдан Жаҳон сог‘лиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўг‘ри келади.

Мавзуга оид фойдали маълумотлар: