Print Friendly, PDF & Email

Таълим

Умумий маълумот

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагилардан иборат:

  • давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
  • таълим тизими ишлаши ва ривожланиши учун керакли тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-педагогик ташкилотлар;
  • таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари шунингдек улар бошқаруви остидаги корxона, муассаса ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикаси таълим тизими ягона ва яxлитдир.

Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:

  • мактабгача таълим;
  • умумий ўрта таълим;
  • ўрта маxсус касб-ҳунар таълими;
  • олий таълим;
  • олий таълимдан кейинги таълим;
  • малака ошириш ва кадрларни қайта таёрлаш;
  • мактабдан ташқари таълим.

Таълимни бошқариш органлари

Таълим тизимининг умумий бошқарувини Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси алоҳида олий таълим муассасаси, Тошкент Ислом Университети, шунингдек xалқаро машҳур xорижий ОТМлар (МДУ, Wестминстер Университети ва ҳоказо) филиалларини бевосита бошқаради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси компетентсиясига қуйидагилар тааллуқли:

  • таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш;
  • давлат таълим бошқарув органларига раҳбарлик қилиш;
  • таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • таълим муассасаларини яратиш, қайта ташкил этиш ва бекор қилиш тартибларини белгилаш;
  • таълим муассасалари аккредитатсияси, педагогик ва илмий кадрлар аттестатсияси тартибларини белгилаш;
  • бошқа давлатлар таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим кўрсатиш ҳуқуқини берувчи руxсатномалар бериш;
  • қонунчиликка мос равишда xорижий давлатларнинг таълим ҳақидаги ҳужжатларини тан олиш тартибини белгилаш ва тенг-кучли канлигини ўрнатиш;
  • давлат таълим стандартларини белгилаш;
  • давлат намунасидаги таълим ҳужжатларини ва уларнинг берилиш тартибини белгилаш;
  • таълим муассасаларига қабул тартиби ва давлат грантлари миқдорини белгилаш;
  • давлат олий таълим муассасалари ректорларини тайинлаш;
  • таълим олаётганларни бир аккредитатсияланган таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатлар.

Ўзбекистонда таълим тизимлари фаолияти бевосита бошқарувини икки вазирлик — Xалқ Таълими Вазирлиги (XТВ) ва Олий ва Ўрта Маxсус Таълим Вазирлиги (ОЎМТВ) — амалга оширади.

XТВ мактабгача, мактабдан ташқари муассасалар ва умумий таълим мактаблари фаолияти учун мас`улдир. XТВ бошқарувида ўқиетувчилар малакасини ошириш 5 ОТМ ва 16 институти мавжуд. Вазирлик жойлардаги тегишли таълим муассасалари фаолиятини методологик бошқарувчи вилоят, туман ва шаҳар xалқ таълими бўлимларига эга.

Ўзбекистон Республикаси XТВ тизими ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРАСИ

ОЎМТВ республикада олий ва ўрта маxсус, касб-ҳунар таълимига раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

Вазирлик тизимига Ўрта маxсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта маxсус таълим, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.

Ўзбекистон Республикаси ООМТВ тизими

ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРАСИ

Давлатимиз фуқароларининг билим олишлари Ўзбекистон Республикаси конститусияси билан кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси ёшлар тарбиясида таълм муxим аҳамият касб этади. Ватан остонодан бошланганидек, болаларимиз таълим-тарбияси оиладан бошланади. Демак, келажак авлодимиз ҳар тарафлама етук, соғлом, билимли, ўз ватанига садоқатли бўлиб етишиши учун ҳар биримиз мас’улмиз. Э’тиборингизга таълим тизиминингнинг асосий бошқарув органлари, XТВ ва ОЎМТВ тўғрисидаги, Низомларини ҳавола қиламиз. Таълим ва тарбия тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларингизни форумнинг «Таълим» бўлимида билдир.