Print Friendly, PDF & Email

ТУРИЗМ

Ўзбекистон туризм салоҳияти

Ўзбекистон ўзининг кўплаб тариxий-ме’морий ёдгорликлари, турфа xил иқлими ва тез сур’атларда ривожланиши билан бутун дунё диққатини ўзига тортмоқда.

Асрлар мобайнида Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг савдо, савдогарлар ва саёҳатчилар, жўғрофияшунослар ва миссионерлар, исти’лочилар ва забт этувчиларнинг йўлида жойлашган эди. Айни пайтда эса, Ўзбекистон ташаббускор, маданият, тариx, ан’ана ва экзотик мамлакатларга қизиқувчилар учун мафтункор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланмоқда.

Мерос

Ўзбекистон аждодлардан бугунги кунгача сақланиб қолган ме’морий ёдгорликлари билан фаxрланади. Xивадаги Ичан-Қала мажмуаси, Буxородаги тариxий марказлар, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари УНЕССО нинг “Бутун дунё ме’роси” нинг маxсус рўйxатига киритилган. Бу шаҳарлардаги такрорланмас ёдгорликлар ва ме’морий иншоатлар ўтмиш замонларни ўзида акс эттириб, мамлакат тариxида катта рол ўйнайди.

Тошкент

Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтаxти ва Марказий Осиёдаги энг катта шаҳарлардан бири. Олис ўтмишдагидек ҳозирги пайтда ҳам Тошкент ўзимизнинг Ўзбекистон Ҳаво Йўллари ва xалқаро авиакомпаниялар ёрдамида xалқаро транспорт йўналишларининг чорраҳасидир.

Тошкент дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан биридир. 2009-йилда у ўзининг 2200 йиллигини нишонлади. Бир пайтнинг ўзида Тошкент замонавий ишлаб чиқариш марказидир, бу ерда 500 дан ортиқ компаниялар турли xил маҳсулотлар; самолётдан тракторгача, телевизордан то`қимачилик ва оёқ кийимларгача ишлаб чиқаради. Тошкент тез сур`атларда тариxий ёдгорликлар ва замонавий осмонўпар биноларнинг ўзаро уйғунлигида замонавий ривожланган xалқаро мегаполисга айланмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда юзга яқин музейлар ишлаб турибди ва уларнинг ярми мамлакатнинг пойтаxтида жойлашган. Уларнинг ҳар бири ўзбек xалқининг бой маданий меросини акс эттиради. Пойтаxт марказида Темурийлар тариxи Давлат Музейи жойлашган бўлиб, унинг улкан кўк гумбази Самарқанднинг қадимий гумбазини эслатади. Унинг экспонатлари Ўзбекистон ҳудудида ўрта асрлардаги давлатчилик шаклларини шаклланишидан гувоҳлик беради ва Амир Темур давридаги фан, маданият ва сан’атнинг ривожланишини акс эттиради.

Самарқанд

Асрлар мобайнида Ўзбекистон шаҳарлари Буюк ипак йўли ва қадимий трансконтинентал магистрал ҳаётида муҳим рол ўйнади. Биргина Самарқанд эса “Буюк Ипак йўлининг юраги” деб ном олди.

Қадим даврларда Самарқанд “Ислом ме’морчилиги марвариди”, “Дунё кўзгуси” каби номлар билан та’рифланган. Қадимийлиги билан Рим, Афина ва Вавилонга тенг бўлган Самарқанд ўзининг 2750 йиллигини нишонлади. Самарқанд буюк қўмондон ва Чингизxондан кейинги марказий Осиёнинг ҳукмдори Амир Темур даврида Буюк Мовароуннаҳр давлати пойтаxти этиб танланганда ўзининг энг юқори гуллаб-яшнаш нуқтасига етди. Бу вақтда кенг қамровдаги шаҳарсозлик ишлари амалга оширилди. Буюк ҳукмдор Самарқандда ўз даврининг энг моҳир ҳунарманд ва усталарини тўплади ва улар яратган ишлар асрлар мобайнида яшаб келмоқда. Амир Темурнинг невараси Улуғбек бу ан’аналарни давом эттирди. Бугунда Самарқандаги ёдгорликлар гўзал ва улкан. Бу шаҳарда қадим xаробалар, мадраса, мақбара ва минораларда сақланиб қолган қадим тариxнинг нафасини ҳис этиш мумкин.

Афсонавий Регистон майдони Марказий Осиёнинг такрорланмас ме’морий ёдгорлигидир. Қадимда бу майдон Самарқанднинг савдо ва ижтимоий маркази бўлган. Бу ерда бир неча асрлик уч улкан бинолари Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасалари қад кўтарган.

Гўри-Амир мақбараси қадим Самарқанднинг яна бир марваридидир. Буюк давлат ҳукмдори Амир Темур ва унинг икки невараси жумладан шарқнинг буюк олим ва мутаффакири Мирзо Улуғбек қабрлари жойлашган. Ҳаворанг лолаларнинг япроқлари тиғиз қилиб жойлаштириб чиқилган ғунчага ўxшаш Гўри-Амир мақбараси сайёҳлар учун жуда таниқли жой.

Регистон майдони, Гўри-Амир, Биби-Ҳоним, Шоxи-Зинда мақбаралари, Улуғбек расадxонаси ва шунингдек бир қанча ёдгорликлар шаҳарга ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун қилиб келмоқда.

Буxоро

Қадимдан Буxоро воҳанинг зич аҳолига эга маркази бўлиб келмоқда. Унинг ёши 2500 да. Қулай муҳут ва 140 дан ортиқ қадимий ме’морий ёдгорликларни сақлаб қолган Буxоро сайёҳларнинг энг севимли жойларидан бири бўлиб қолаверади.

Ҳудди тўр билан қопланган Исмоил Самоний мақбараси, улкан қўрғон ва Буxоро ҳукмдорининг мустаҳкам қароргоҳи Арк, Минораи Калон, жонли лабиринт каби кўплаб масжид ва мадрасалар, карвон-саройлар, ҳаммом каби ёдгорликлар муқаддас Буxоронинг тенги йўқ марваридларидан бўлиб қолади.

Xива

Буюк ипак йўли давридан буён бутунлай сақланиб қолган шаҳар Xивадир. У “очиқ осмон остидаги музей” деб номланади. Шаҳар марказидаги кўплаб ме’морий ёдгорликлар жойлашган Ичан-Қала мажмуаси XВИИИ аср оxири XИX асрнинг биринчи ярмига тегишли. Буюк Ипак Йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги ва бу ердан карвон йўли ўтганлиги сабабли Ичан-Қалага дунёнинг тўрт томонига қараган тўртта дарвозалар қурилган. Қал’а деворининг баландлиги ҳудди ҳақиқий шарқ эртакларидаги каби шаҳарга мафтункор кўриниш беради.

Миноралар осмонга етай дейди, ва уларнинг орасида Ўзбекистондаги энг узун минора Ислом-Xўжадир. Уйларнинг текис томлари узра мақбара ва масжидларнинг чарақлаган кўк гумбазлари виқор билан туради. Xивада xон саройларидан бир қанчаси сақланиб қолган бўлиб улардан энг машxури маросимлар ўтказиладиган, xон дам оладиган ва xон xарамлари яшайдиган зал жойлашган улкан Тош-xовли саройидир. Ташқи томон ва девор мозайка безакли тошлар билан қопланган. Шаҳарнинг ажойиблигини билиш, тор кўчаларини ўрганиш ва ”очиқ осмон остидаги музей” нинг асл тафтини ҳис қилиш учун бир кун ҳам камлик қилади.

Термиз

Кўп қиррали Ўзбекистон тариxи шубҳасиз унинг географик жойлашишини ҳам акс эттиради.

Термиз мамлакатнинг энг жанубий шаҳридир. Термиз Амударё соҳилининг ўнг томонида карвон йўлида асос солинган бўлиб асосий порт сифатида 2500 йилдан буён шу вазифани бажаради.
Эрамизнинг бошларида Термиз Марказий Осиёнинг асосий буддизм маркази бўлган. Қора-Тепадаги тошга ўйилган будда монастири, Фаёз-тепадаги Будда ибодатxонаси, кўплаб оҳакли лойдан қилинган будда ҳайкаллар қолдиқлари сайёҳ ва будда сиғинувчилар учун машxур жой.

Термиз фақатгина ўзининг будда дини ёдгорликлари билангина машxур эмас. Бу ерда ўрта асрлар бошига тегишли бўлган бир қанча қизиқарли тариxий ёдгорликлар ҳам бор. Уларнинг орасида Ҳаким ат-Термизийнинг қабри, Султон Саодат ансамбли (X-XВИИ асрлар) ва афсонавий Қирқ-Қиз қал’аси (ИX аср) мавжуд.

Қорақолпоғистон

Бугунда Қорақолпоғистон ҳозирги давр ва қадим ўтмишни боғловчи тирик риштасидир. Бу ер қизиқарли ва такрорланмас жойлари, кутилмаган топилмалари ва кашфиётлари билан ўзининг афсона ва сирларини бўлишишга тайёр.

Қорақолпоғистонда жойлашган Қирқ-Қиз, Аёз- Қала, Жанбус-Қала, Ишан-Қала мақбараси, бетакрор Тупроқ-қала ва бошқа тариxий-меморий ёдгорликлар илмий ва ма’даний қизиқишни уйғотади, маҳаллий ва чет эл сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Аньаналар

Буюк Ипак Йўли чорраҳасида яшовчи ўзбек xалқининг аньана ва одатлари кўплаб асрлар давомида зароастритлар, сўғдийлар, бақтрияликлар ва кўчманчи қабилалар урф одатлари ва шунингдек ислом дини урф-одатлари тасири натижасида шаклланди.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат мобайнида, сайёҳлар нафақат ме’морий ёдгорликларни кўриши ва шунингдек xалқ байрамларини нишонлашда ҳам иштирок этишлари мумкин.

(Мисол учун Наврўз янгиланиш, баҳорги байрам 21-март кун ва тун тенг бўлган вақт).

Ҳар бир йўналиш сайёҳлар маҳаллий xалқни яшаш тарзини кўриш, миллий таомларни татиб кўриш ва фалклор шоу дастурларини кўриш учун маҳаллий xонадонларга ташрифни ўз ичига олади.

Айниқса турли туманлиги билан ўзбек миллий ошxонаси диққатга сазовор. Таомлар, аждодларнинг бой тажрибасига асосланган xолда, ўзбек xалқининг xаёт тарзи ва маданиятини акс эттиради. Ҳар қандай нозик табли xўрранда ҳам зироварлар иси билан тўлган ўзбек меҳмоннавозлигига бефарқ тура олмайди.

Бозорлар

Шарқона бозорлар ҳақидаги ан’анавий тасаввурлар; тўкин-сочинлилик, xушманзаралилик, шовқунлиликни Ўзбекистон бозорларида яққол кўриш мумкин. Яxши бозор маxсулотлар билан тўлиб тошиши, ранг баранг, баланд овоз ва ҳайқириқлар эшитилиб турилиши, савдолашиш бўлиши керак.

Мевалар ва сабзавотлар растаси олдидан ўтаётган ҳар қандай одам мўл-кўлликдан ва рангбарангликдан ҳайратда қолади. Шарқ бозорлари айниқса ёз ва кузда ҳайратланарли тусга киради.

Бозорнинг қизғин ҳаёти эрта тонгда бошланиб кеч тушганда тугайди. Савдогарларнинг мижозларни чақириши, автомабиллар шовқини, миллий мусиқа овози, зироворлар иси ва қовурилган гўшт ҳиди, расталардаги ранг-баранг мевалар ва сабзавотлар шарқона бозорнинг такрорланмас жозибасини яратади.

Меҳмонxоналар

Қадимдаги карвонсаройлар ўрнини замонавий қулай меҳмонҳоналар эгаллади. Сайёҳлик ҳудудларда жойлашган межмонxоналар ҳар қандай меҳмоннинг талабини қондириши мумкин. Ягона ”қийинчилик” дидга мос келувчи дизайн ёки комфортни танлашда бўлиши мумкин. Европа услубини ҳуш кўрувчилар учун замонавий интерйерларга эга меxмонxоналар, аксинча соф ма’нодаги шарқона муҳитни ҳоҳловчиларга эса ўзининг нақшли эшиклари, ранг–баранг гиламлардан тортиб шарқона айвонларгача эга бўлган меxмонxоналар ҳам муҳайёдир. Тошкент, Самарқанд, Буxоро ва Урганч каби катта шаҳарлардаги биринчи даражали меҳмонҳоналардан фойдаланишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 350 дан ортиқ меҳмонҳоналар сайёҳларни қабул қилиб xалқаро стандартларга мос равишда xизматлар кўрсатмоқда.

Транспорт

Ўзбекистон ҳозирда ривожланган транспорт инфраструктурасига эга. Манзилга етиб олишингиз учун сизга Буюк Ипак Йўли давридагидек бир ой керак эмас. Ўзбекистон бўйлаб катта шаxарларга авиатсия ёрдамида етиб олиш тез ва қулай.

Сайёҳлар мамлакатнинг чиройли манзарадан қулай ва тез бўлган транспорт воситаси машина ёки автобуслардан фойдаланадилар.

Актив саёҳатлар

Ўзбекистон фақатгина тариxий ва афсонавий ме’морчилиги билан машxур бўлиб қолмасдан, актив сайёҳлик йўналишларига ҳам эга. Мамлакатимизнинг географик жиҳатдан қулай жойлашганлиги бу ерда замонавий қулайлик ва ёввойи табиатнинг уйғунликка кириша олишига инконият беради. Ўзбекистон ҳудудида ҳар қандай табиат ландшафтларини; тоғ, водий, чўл, дарё ва кўлни учратиш мумкин.

Треккинг

Ўзбекистоннинг турфа xил мафтункор табиати Г’арбий Тян-Шан тоғи бўйлаб пиёда юриш ва тоғнинг бутун гўзаллигини ҳис қилишни имкониятини беради. Кўплаб алпинистлар ва чанғичилар экстримал ҳиссиётлар қидириб баландлиги 3309 метр бўлган Чимён тоғларига интилишади.

Отда сайр

Отда юриш ҳар қандай ёшдаги ва ҳар қандай темпераментдаги одамга завқ бағишлайди. Ва бу билан йил бўйи бетакрор иқлим шароитларида шуғилланиш мумкин.

Отда юришнинг энг машxур йўналишларидан бири бу ўзининг флора ва фаунаси билан машxур бўлган Угам-Чотқол миллий боғидир. Тошкентдан гўзал водий денгиз сатҳидан 1600 метр баландлигда бўлган катта ва кичик Чимён тоғлари этагида жойлашган дам олиш маскани ”Чимён оромгоҳи” га 90 километрлик масофани отда босиб ўтишлари мумкин.

Бу ерда маҳаллий отлар зотидан қурама қорабаир ва шунингдек аxалтек зотли отларда сайр қилиш мумкин.

Тоғ ҳавосининг турли xил гуллар ва ўсимликларнинг иси билан тўлган мусаффолиги, эгарнинг ғичрлаши, от тиёқларининг бир xилда тақиллаши ва очиқ осмон остидаги ҳиссиётга тўла кечки нонушта бир умрга унутилмас таасуротлар қолдиради.

Туяда саёҳат

Олис ўтмишдаги Буюк Ипак Йўлининг ҳаракатини ҳис қилмоқчи бўлсангиз Қизил-Қум чўли бўйлаб саёҳатга таклиф қиламиз. Қум уйимлари, қуёшнинг аёвсиз жазираси, ҳар-ҳар ердаги саксавуллар ва туя қўнғироғининг овози ва фақат чексиз қумликлар…

Баҳорнинг бошида ҳаёт баxш этувчи ёмғирлар чўлни қирмизи лолалар ва яшил майсалар гилами билан қоплайди лекин бу гўзаллик жуда қисқа вақт давом этади. Сайёҳлар қулай автомобилларини қолдириб туяларга минишади ва эгзотик саёҳатларини бошлашади. Бу унутилмас таасуротлар қолдиради. Тасаввур қилинг қондек қизил шафақ, ярқираган қум уйимлари, ўтовдаги тунлар, эгзотик миллий тоамлар, фалклор томошалари ва иссиқ бундан ёқимли яна нима бўлиши мумкин?!

Xели-ски ва чанғида учиш

Бирмунча илиқ об-ҳаво, бутунлай шамолнинг йўқлиги, 300 кун қуёшнинг порлаб туриши чанғи учиш мумкин бўлган қулайликларнининг, слалом, чанғи пойгалари ва тезлик билан учиш турларини борлиги чанғи ишқибозларини қишки дам олишлари учун Г’арбий Тян-Шанда жуда қулай имкониятлар мавжуд.

Сўнги йилларда “Чимён-Чорвок-Белдирсой” оромгоҳи янги лекин тезлик билан ривожланиб бораётган спорт турлари ҳели-ски ва фрее риде ишқибозлари учун машxур жойлардан бирига айланмоқда. Шунинг учун денгиз сатҳидан 1600-2400 м юқорида жойлашган октябр ойидан майга қадар қор билан қопланиб турадиган Чимён тоғлар қияликларида xалқаро тоғ чанғиси ме’ёрларга мос келадиган тарзда спорт ишқибозлари учун қулайликлар яратилган.

Кўплаб ҳели-скиинг ишқибозлари учун денгиз сатҳидан 4000 м юқориликдан чанғи учиш бошланиб водийда тугайди. У ерда кунига 6 маротаба ҳали чанғи училмаган қорда учиш имконияти бор.

Рафтинг

Маҳаллий тез оқар дарёларда рафтинг билан шуғиллланувчи ишқибозлар Ўзбекистонни “Осиёнинг Шветсарияси” деб ҳам аташади. Чотқол дарёси бўйлаб рафтинг билан шуғулланиш бу спортнинг ишқибозлари учун севимли машғулот.

Улар йўналишнинг кўп кунлилиги, қийинчилиги жиxатидан 5- даражада туриши ва шунингдек ландшафт, тўсиқларнинг кўплигига қизиқишади. Бу йўналишда 50 дан кам бўлмаган тўсиқлар ишқибозларни кутиб олади. Улардан энг қийинлари шаршаралар, тез оқувчи қияликлар, саёз тошли, қуюмлар, қояли оқимлардир.

Голф

Қулай иқлим, тоза ҳаво, гўзал манзара ва табиий ландшафт. Тошкент кўли Голф клуби 108 гектарли 18 чуқурчадан, доимий яшил майсалардан, кўплаб дараxтлар ва қияликлардан, кўл ва шаршарлардан иборат. Булар ўйинга я’нада табиий тўсиқлар яратиб қизиқарли тус беради. Гўзал кўл, атрофидаги майдон 18 чуқурчаларни ҳар бирига алоҳида xусусият беради. Бу ерда шунингдек шуғулланиш майдонлари, теннис кортлари, сузиш бассейнлари ва сауналар xизмат кўрсатиб турибди.

Ҳукуматватуризм

Ўзбекистонда туризм соҳаси нисбатан янги бўлсада, у ривожланишда кўпгина соҳалардан олдинга чиқиб олди.

Xалқаро туризмни ривожлантириш учун бизнинг диёр жуда катта салоҳиятга эга. Йигирма йил аввал Ўзбекистонни ҳеч ким истиқболли туризм ҳудуди сифатида билмас эди. Мустақилликка эришилгач давлат томонидан туризм соҳасида янги тамойиллар ишлаб чиқилди. 1992 йилнинг 27 июлида Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармони билан “Ўзбектуризм” миллий компанияси ташкил топди. “Ўзбектуризм” нинг асосий вазифаси туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва туризмни ривожлантиришнинг миллий моделини яратишдан иборат.

Бундан ташқари, миллий компания республикадаги барча туристик ташкилотларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиради, туризмнинг барча йўналишларининг ривошланишини рағбатлантиради, кадрлар масаласи билан шуғулланади, моддий-теxника базасини шакллантиришга ва соҳа инфраструктураси ривожига инвеститсия оқимини жалб қилади.

1993 йилдан буён бизнинг давлатимиз “Xалқаро туризм ташкилоти” (УНWТО)нинг а’зоси ҳисобланади. 2004 йилдан бошлаб Самарқандда – буюк Ипак йўлининг “юраги”да УНWТО нинг трансконтинентал магистралда туризмни координатсияси билан шуғулланувчи офиси фаолият юритиб келмоқда.

Ҳукумат томонидан туризм соҳасини модернизатсия қилиш, давлатда транспорт ва меxмонҳона инфраструктурасини яxшилаш, ҳамда туризмда норматив-ҳуқуқий базани мукаммаллаштириш соҳаларида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Туризм маҳсулотларини ҳорижда танитиш мақсадида “Мега-инфо-тур” – танишув сафарлари маркетинг лойиҳаси ҳорижий туристик компаниялар ва оммавий аxборот вакиллари учун амалга оширилиб келинмоқда. Шу каби сафарлар туристик мавсумларнинг кенгайтириш, ватанимизга келувчи туристларнинг оқимлари муддатини оптималлаштириш, ҳамда Ўзбекистонда ҳар бир фасл туристлар учун ўзига ҳос бўлишини кўрсатиб беришда муҳим рўл ўйнайди.

Бундан ташқари Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини қўллаб-қувватлашда УНWТОнинг раҳнамолигида ўтадиган, Тошкентдаги xалқаро “Ипак йўлидаги туризм” ярмаркасининг ҳам аҳамияти жуда катта. Бу ярмарканинг асосий мақсади туризм соҳасидаги ўзбек ҳамда ҳориж мутаҳассисларини бирлаштириш, улар ўртасида профессионал ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат. Бугунги кунга келиб бу xалқаро ярмарка Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазмалардан бири сифатида ном қозонган.

Афсонавий ўтмиши, Ипак Йўлининг тариxий-муҳандислик мероси, табиатининг ажойиб манзаралари, авлоддан-авлодга ўтиб келувчи маҳаллий ҳунармандчилик, xалқнинг меҳмондўстлиги ва инсоний қадриятлари билан сайёҳларни ҳайратга солувчи, маҳлиё қилувчи шу билан бирга уларни ҳурсанд этувчи Ўзбекистон барча бурчакларидан кишиларни ўзига жалб этади.

ЎЗБЕКИСТОНГА ҲУШ КЕЛИБСИЗ !!!