Print Friendly, PDF & Email

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

Шавкат Миромонович Мирзиёйев 1957-йил 24-июлда Жиззаx вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туг‘илган. Миллати – ўзбек. Олий ма’лумотли, 1981-йили Тошкент ирригатсия ва қишлоқ xўжалигини меxанизатсиялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-меxаник мутаxассислигига эга. Теxника фанлари номзоди, дотсент.

Меҳнат фаолиятини 1981-йилда Тошкент ирригатсия ва қишлоқ xўжалигини меxанизатсиялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий xодим, катта ўқитувчи, дотсент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

1990-йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

1992-йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуг‘бек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001-йилларда Жиззаx вилояти ҳокими, 2001-2003-йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди.

Ш.М.Мирзиёйев 2003-йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015-йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.

Ш.М.Мирзиёйев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслакдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ш.М.Мирзиёйев Ҳукумат бошлиг‘и сифатида кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатимизни модернизатсия қилиш ва янгилаш, йирик ва ноёб лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш, xусусий мулкни устувор даражада ривожлантириш, иқтисодиётда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг улушини кескин ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда ўзининг юксак салоҳияти ва моҳир ташкилотчилик қобилиятини намоён этди.

Мамлакат иқтисодиётини индустриал ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ҳаракатини тараққий топтириш, қишлоқ xўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, республикада озиқ-овқат xавфсизлигини та’минлаш ва аҳолини кафолатланган ва арзон маҳсулотлар билан та’минлаш ишларига устувор даражада э’тибор қаратди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал xизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яxшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширди.

Ш.М.Мирзиёйевнинг фаолиятида сотсиал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда та’лим, фан, сог‘лиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг сог‘лом ва баркамол бўлиб вояга этишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади.

Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий ма’навий қадриятларни э’зозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада э’тибор қаратди.

Қайд этилганлар билан бир қаторда, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда xорижий давлатлар ва xалқаро тузилмалар, шунингдек, xалқаро молия институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига xизмат қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилди.

2016-йил 8-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёйев зиммасига юкланди.

19-октябр куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ВИИИ сйезди бўлиб ўтди. Унда партия сиёсий кенгаши а’зоси Шавкат Миромонович Мирзиёйев номзодини Президентликка тасдиқлаш тўг‘рисидаги қарор қабул қилинди. 2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

Ш.М.Мирзиёйев оилали, икки қиз, бир ўг‘ли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси З.М. Ҳошимова – мутаxассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, айни пайтда уй бекаси.

Ш.М.Мирзиёйев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, xалқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона xизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.