Print Friendly, PDF & Email

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ

«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўг‘рисида»ги Қонун 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буг‘дой бошоқлари, ўнг томонида очилган паxта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида Республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуг‘ рамзидир.
Гербнинг марказида ҳиммат, олийжаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар xалқимизнинг тинчлик, яxшилик, баxт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида Республика Давлат байрог‘ини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.