Print Friendly, PDF & Email

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

«Ўзбекистон Республикаси Давлат байрог‘и тўг‘рисида»ги қонун 1991-йил 18-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган ВИИ сессиясида қабул қилинган.

Давлат байрог‘и ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тариxан бог‘лиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий ан’аналарини ўзида мужассамлаштиради.

Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу — яxшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байрог‘ининг ранги ҳам мовий рангда эди.
Байроқдаги оқ ранг — муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чарог‘онлиги ва коинот ёритқичлари билан уйг‘унлашиб кетади. Оқ ранг — поклик, бег‘уборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг — табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина xалқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар — вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тариxий ан’аналаримиз билан бог‘лиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.
Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байрог‘идаги 12 юлдуз тасвири ҳам тариxий ан’аналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган э’тиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.

Давлат байрог‘имиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек xалқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупрог‘ида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.