Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПФ-5046-сон Фармони ва 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2993-сон Қарорига асосан ташкил этилган.
Қўмитанинг асосий вазифалари — мамлакатда миллатлараро тотувликни таъминлаш, миллий маданий марказлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хорижий давлатлар халқлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек чет элдаги ватандошлар билан ишлашдир.