2022 йил Bosh-sahifa-kir

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг 30 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти, Нурота шахридаги «Әйтеке би Сейтқұл-әулие» зиёратгоҳида тадбир ташкил қилинди

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг 30 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти, Нурота шахридаги «Әйтеке би Сейтқұл-әулие» зиёратгоҳида тадбир ташкил қилинди.

Унда Республика қозоқ миллий маданий маркази раиси С.Усенов, Навоий вилояти қозоқ миллий маданий маркази раиси Т.Наринбетов сўзга чиқиб, тадбирнинг аҳамияти хусусида сўз юритди.

Тадбирда шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилояти қозоқ маркази вакиллари, Қозоғистон Республикаси Нурсултон, Кустанай, Қарағанда, Қизилўрда, Туркистон ва Тараз шаҳарларидан делегатлар қатнашди. Тадбир доирасида вилоятдаги “истиқлол” тўйхонасида ош берилди.

Тадбирда “қизилщрда” филармонияси, “Актау” ансамбли вакиллари ўз концерт дастурини ҳавола этишди.