2021 йил Bosh-sahifa-kir

Ўзбекистонда яшовчи африкаликлар: ҳуқуқлар ва қонун устуворлиги” мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Ўзбекистонда яшовчи африкаликлар: ҳуқуқлар ва қонун устуворлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 15 октябрдаги 513-IV/КҚ-138-IV-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган “Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи – Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари юзасидан БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 – 2022 йилларга мўлжалланган
“Миллий ҳаракатлар режаси” нинг 14-банди ижросини таъминлаш ва Қўмитанинг 2021 йил II ярим йиллигига мўлжалланган иш режасида келиб чиқиши Африкалик бўлган шахсларнинг халқаро ўн йиллиги тўғрисида аҳоли ва давлат хизматчиларининг хабардорлиги даражасини ошириш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган.

Офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилган давра суҳбатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасадди ходимлари, Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ҳоким ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университети таркибидаги “Амалий этнология” лабораторияси ходимлари ва тадқиқотчилардан иборат жами 120 дан ортиқ киши иштирок этди.

Қўмитанинг миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази раҳбари С.Давлатова давра суҳбатини очиб бериб, қўмитанинг бу борадаги фаолияти хусусида сўз юритиб, ўтказилаётган тадбирнинг долзарблигини эътироф этди. Шунингдек, Ўзбекистонда келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг ҳукуқларига риоя қилиш соҳасидаги вазиятни ўрганиш ва бу масалада таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги ҳамкорликларга тўхталди.

Давра суҳбатида марказ раҳбари С.Давлатова “Ўзбекистонда яшовчи африкаликлар: ҳуқуқлар ва қонун устуворлиги”, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази етакчи мутахассиси Ҳусниддин Холмаматов Келиб чиқиши африкалик шахсларнинг халқаро ўн йиллиги: мақсад ва вазифалар”, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси катта инспектори Ўлмасбек Сабиров Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартиби” ва  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) котибиятининг сектор мудири Габит Айдаров “Келиб чиқиши африкалик бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришда  Омбудсманнинг роли” мавзуларида маърузалари қилишди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан маърузалар, тадбир долзарблигига оид таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбатининг натижаси инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан назорат қилишнинг асосий халқаро механизмини Ўзбекистондаги ифодаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш механизмларини ёш авлодга етказиш масалаларини кўзда тутади.