2022 йил Bosh-sahifa-kir

Ўзбекистоннинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги тажрибаси ЕХҲТда эътироф этилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари К.Абдрахмановнинг таклифи асосида Қўмита раиси Р.Курбанов ва раис маслаҳатчиси З.Ахмедовлар жорий йилнинг 29 сентябрь куни Гаага (Нидерландия) шаҳрида ЕХҲТнинг миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссарияти офиси томонидан ташкил этилган “ЕХҲТ ҳудудида Интеграция ва хилма-хилликни бошқариш бўйича тажриба алмашиш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этишди.

Тадбирда барча миллат вакиллари учун шароитлар яратилган Ўзбекистон тажрибаси юқори баҳоланиб, миллий озчилик вакиллари томонидан илгари сурилган турли ташаббуслар ҳукумат томонидан рағбатлантирилишини, дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлиши кераклиги таъкидланди.

ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссарияти офиси таклифи асосида мазкур тадбирга Қозоғистон, Қирғизстон, Албания, Босния ва Герцеговина, Эстония, Грузия, Латвия, Литва, Молдова, Черногория, Македония, Сербия, Косово, Украина ва бошқа давлатлар вакиллари ҳам иштирок этишган.