2022 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар Тадбирлар

Қримтатар халқини депортация қилинганига бағишлаб хотира монументини ўрнатилди

2022 йил 18 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Сўгалли ота” қабристони ҳудудида Тошкент шаҳар “Авдет” қримтатар миллий маданий маркази ташкилотчилигида, 1944 йилда қримтатар халқини яшаб турган жойларидан депортация қилинганига бағишлаб хотира монументи очилиши маросими ўтказилди.

Ушбу маросимда Тошкент шаҳар “Авдет” қримтатар миллий маданий маркази раиси вазифасини бажарувчи Э.Серлиев, Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган қримтатар миллатининг вакиллари иштирок этишди. Маросим иштирокчилари сўзларига кўра қримтатар халқи учун 18 май фожеали кун ҳисобланиб, бундан 78 йил илгари ушбу кунда қримтатар ҳалқи ватанларидан Ўрта-Осиё ва собиқ Совет Иттифоқининг бошқа ерларига депортация қилинган. Ушбу сана Ўзбекистонда диаспора вакиллари томонидан ҳар йили ёдга олиниб тадбирлар ўтказиб келинади.

 

2021 йилда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан эълон қилинган миллий урф одатларни, қадриятларни, бағрикенгликни сақлаш борасидаги грантга кўра, Тошкент шаҳар “Авдет” қримтатар МММнинг 2022 йилдаги сайи харакати билан, 1944 йилда қримтатар халқини  депортация қилинганига бағишлаб хотира монумент Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Сўгалли ота” қабристони ҳудудида ўрнатилиб ва ушбу кунда унинг тантанали очилиши ўтказилди.

 

Анжуманда иштирок этган ва монумент очилишида маруза қилган барча иштирокчилар, хусусан Г.Ниматиллаева, У.Сулейманов, Ш.Османов, Э.Серлиев, Закир Аджиосманнинг сўзларига кўра  аввалам бор қримататар ҳалқини бундай фожеали кунида ўз бағрига олган, уруш давридаги қийинчиликка қарамай охириги нонини бўлишган ўзбек ҳалқига самимий миннатдочилик билдиришди.

    

Улар Ўзбекистонда хеч қандай тазйиқ, камситиш ёки бошқа бир қийинчиликка учрамай яшаб келишаётганликлари, фарзандлар катта қилишаётганликлари, эркин яшаб ўз орзу умидларига эришаётганликлари  учун, бугунги тадбирни ўтказиш, аввалам бор ўзбек ҳалқига,  монументни яратиш ва ўрнатишда ёрдам берган барча иштирокчиларга, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳокимиятларига, “Авдет” кримтатар МММининг барча ҳаракатларини қўллаб келаётган Миллатлараро муносабатлар  ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига чуқур миннатдорчилигини бидиришди.

Момумент очилгандан сўнг, қурон тиловоти қилинди ва монумент пойига гуллар қўйилди.