Версия для слабовидящих

2022 йил Bosh-sahifa-kir Янги Ўзбекистон

Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди. Унга кўра, Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оладилар.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бугун — 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди.

Шунга кўра, Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади.

Президент фармонига кўра, Қурбон Ҳайити арафасида барча учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади:

  • 9 июль — Қурбон ҳайити байрам куни;
  • 10 июль — якшанба, одатий дам олиш куни;
  • 11 июль — душанба, қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль — сешанба, кўчирилган қўшимча дам олиш куни (16 июль — шанба кунидан).
loading