Версия для слабовидящих

2021 йил glavnaya Популярные новости

1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирлар вақтинча тўхталиши мумкин

Тошкентда оммавий маданий тадбирлар ва тўйларда карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. Агар вазият 1 апрелдан ёмонлашса, улар вақтинча тақиқланиши ҳам мумкин.

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Пойтахтдаги тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Тошкент шаҳар штаби томонидан:

  • спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;
  • эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.
Print Friendly, PDF & Email
loading