2020 йил glavnaya

10 апрелгача Ўзбекистонга қайтмаганлар фуқароликдан маҳрум қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти 31 март куни йиғилиш ўтказгани ва барча фуқароларни 10 апрелга қадар ватанга қайтариш тўғрисида фармон имзолагани, ватанга қайтишни истамаганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдирди.

Таъкидланишича, вазирликка, чет элдаги, айниқса қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Давлат раҳбари, Ҳукумат, Республика махсус комиссияси томонидан фуқароларимизнинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ барча муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар жамоатчиликка расмий ахборот ресурслари орқали етказилади. Ушбу хабар эса ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Фуқаролардан асоссиз хабарларни тарқатмасликларини, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.