2022 йил Bosh-sahifa-kir

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами

 1991 йил 6 сентябрь санаси Ватанимиз солномасига унутилмас кун бўлиб муҳрланди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжат мамлакатимиз хавфсизлигига тахдид солиши мумкин бўлган ва минтақада келиб чиқаётган хавф-хатарларни ҳар томонлама тахлил этиш асосида армиямизни ислох, қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилишига асос бўлди. Шу боис ҳар йили 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами сифатида мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида 13 январь куни байрамга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этиб, барчага сиҳат-саломатлик ва юртимизга тинчлик тилади.

Қўмита аёллари ўз навбатида барча эркакларни байрам билан қутлаб Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда уларнинг ҳам беқиёс хизматлари борлигини таъкидлаб, аёллар номидан эсдалик совғаларини топширишди.