2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:

халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги