2022 йил Bosh-sahifa-kir

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан Қўмита фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Республикамизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат Президентимизнинг миллатлараро муносабатлар соҳасида олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаб келишади ва мамлакатимиз равнақи йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Миллий сиёсатни бевосита ҳаётга татбиқ этаётган ташкилотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳисобланади.

Ушбу Қўмита 2017 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5046-сонли фармонига биноан Республика байналмилал маданият маркази ва Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши негизида ташкил қилинган.

Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022-2026 йuлларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Қўмита раҳбарияти ва ходимлари, республикада фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар, таклиф этилган меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Бугунги кунда Қўмита мамлакатимизда фаолият юритаётган жами 151 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ҳамда ушбу Фармон билан тасдиқланган 2022-2026 йuлларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан Жамиятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Қўмита зиммасига қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Йўл харитаси”нинг 269, 270, 271, 272, 273, 315, 316 ва 319 бандлари ижроси юклатилган. Давлат дастурида белгиланган бандлар ижросини таъминлаш мақсадида  Қўмита бошчилигида вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев давлат дастурида белгиланган миллатлараро тотувликни таъминлашда Қўмита томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, давлатимизда турли миллат вакилларига яратиб берилаётган шароитларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Қўмита раиси маслаҳатчиси Зафар Аҳмедов хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Қўмита матбуот котиби Ғайрат Шукуров давлат дастурининг 272-банди ижроси – хорижий тилларда фаолият юритаётган ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини ёритаётган оммавий ахборот воситаларни давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш борасида қилинган ишлар ҳақида сўз юритди.

Дастурда Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, Жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган  2022-2024 йилларда миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш, турли миллат ёшлари билан комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, хорижий тилларда фаолият юритаётган ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини ёритаётган оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар белгиланган.

 

 

Қўмита матбуот хизмати