2022 йил Bosh-sahifa-kir

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази томонидан нуронийлар ҳолидан хабар олинди

Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази томонидан оиласи, яқинлари ардоғида умргузаронлик қилаётган нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, ўтганларнинг хотираси ёд этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар – мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат бериши баробарида ёш авлод вакилларини Ватан мустақиллиги ва озодлиги қанчалар бебаҳо неъмат эканини чуқур англаб етишида муҳим аҳамият касб этади.