2020 год glavnaya Популярные новости Мероприятия

Аҳиллик – тараққиёт, барқарорлик омили

Бағрикенглик ҳафталиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ўтказилаётган Бағрикенглик ҳафталиги доирасида пойтахтимизда “Марказий Осиё – умумий уйимиз“ мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференцияда хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар мутасаддилари, турли вазирлик ва идоралар, жамоат тузилмалари раҳбарлари, миллий маданий марказлар ходимлари, олимлар, экспертлар, дўстлик жамиятлари фаоллари иштирок этди.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва бошқалар мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларда миллатлар ўртасидаги иноқлик, тотувлик, ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
photo5363880834186194354.jpg
Дарҳақиқат, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда миллий ва диний бағрикенгликни таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш ва шу орқали ижтимоий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган пухта ўйланган сиёсат бугунги кунда халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, кўплаб эзгу ташаббуслар илгари сурилган эди. Улар халқаро жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
– Мазкур конференция, унда намойиш этилган видеофильм ҳам ғоят долзарблиги билан аҳамиятлидир, – деди Россия Федерациясининг МДҲ, чет элда яшаётган ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик ишлари бўйича федерал агентлик (“Россотрудничество“) раҳбари ўринбосари Михаил Брюханов. –Марказий Осиёни муттасил ривожланишга интилаётган яхлит организмга қиёслаш мумкин. Унда азалдан турли миллат ва диний конфессия вакиллари ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб келади. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда “халқ дипломатияси“ институти тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Эндиликда наинки ҳукуматлараро, балки оддий одамлар ўртасида ҳам қўшни давлатлар фуқаролари билан яхши қўшнилик асосида борди-келди қилиш, рисоладагидек муносабатларни йўлга қўйишга кучли интилишни кузатиш мумкин.
photo5363880834186194352.jpg
– 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди, – деди Хитой Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик жамияти бош котиби Ху Чуньмей хоним. – Ўзбекистонда шиддатли ислоҳотлар сабабли қисқа вақт ичида катта ютуқлар қўлга киритилмоқда. Бу эса дунё миқёсида мамлакатнинг обрўси юксалаётани омилидир. Кўпгина давлатлар, шу жумладан, Хитойдан ҳам Ўзбекистонга визасиз келиш тартибининг жорий этилгани юртингизнинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларни кенгроқ йўлга қўйишдаги яна бир интилишидир. Мамлакатларимизнинг алоқалари иқтисодиёт, фан, таълим, маданият ва санъат, тиббиёт, археология каби жабҳаларда ривожланмоқда.
Конференцияда Марказий Осиё давлатларининг маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда “халқ дипломатияси“ институтининг ролини кучайтириш, Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистоннинг Марказий Осиё
Н.УСМОНОВА, Ф.АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА