2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги “Махсус назорат рўйхати”дан чиқарди

Жорий йил 7 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментининг расмий баёноти эълон қилинди. Унга кўра Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги “Махсус назорат рўйхати”дан чиқарди ва шу орқали мамлакатимиз эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида улкан ўсишга эришганини эътироф этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб.

Ўзбекистон эндиликда дин эркинлиги тўлиқ таъминланадиган мамлакат сифатида баҳоланади.

Давлат департаментининг қарори асосий қонун – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан бир кунга тўғри келганлиги ҳам чуқур рамзий маънога эга. Бу Президент Шавкат Мирзиёев бошлаб берган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашга йўналтирилган чуқур демократик ислоҳотларнинг тан олинишидир.

Майкл Помпео ўз баёнотида Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилда эришган “улкан ва аниқ ўсиши” натижасида мамлакатимизнинг “Махсус назорат рўйхати”дан чиқарилганлигини қайд этди.

АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбек Давлат котибининг қарори Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги мустаҳкам иродаси, унинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўламли фаолият, ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг натижаси эканлигини таъкидлади.