2021 йил glavnaya Популярные новости Мероприятия Янги Ўзбекистон

АҚШдаги ватандошлар билан Навруз байрамига бағишланган онлайн учрашув

Жорий йилнинг 26 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган “Наврўз-дўстлик байрами” мавзусидаги онлайн бадиий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси, Туркистон-Америка” ассоциацияси, “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамияти, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари Конгресси, АҚШдаги “Ўзбек-Америка” жамияти  ва юртимиздаги қатор вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари ишлтирок этишди.

 

Қўмита раиси ўринбосари Валерий Тян барча тадбир иштирокчиларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклаб, Қўмитанинг хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлари ҳақида гапириб берди.

Маълумки, сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар  билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш ва қўллаб қувватлаш борасида Президентимизнинг қарорлари ва фармонлари чиқди.

 

Бугунги тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қароридан келиб чиқиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”да кўзда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар сирасига киради.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йили 29 декабрда Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузишни таклиф этилган эди.

 

Ҳозирги кундаги маълумотларга кўра АҚШ нинг Вашингтон, Нью-Йорк, Чикаго, Довер, шаҳарлари, Нью-Джерси, Индиана, Виргиния, Пенсильвания, Флорида, Калифорния, Колорадо, Мэриленд ва Огайо каби штатларида 140 мингга яқин Ўзбекистонлик ватандошлар истиқомат қилади. Уларнинг 45 % ни меҳнат мигрантлари ташкил этади. Бугунги кунда Қўмита томонидан фаол “халқ дипломатияси” асосида АҚШдаги ватандошларимиз билан мунтазам ва ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ва маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Қўмитанинг АҚШдаги ватандошлар ташкилотлари билан олиб борилаётган ишларда АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулхонаси жуда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон ва  АҚШ халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожланишига катта ҳисса қўшаётган ташкилот, бу 1998 йилда очилган “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамияти ҳисобланади. Жамият томонидан шу давргача кўплаб манавий маърифий халқаро анжуманлар, давра суҳбатлари, концертлар, делегация алмашинувлари ва албатта ватандошларимизни қўллаб қувватлаш бўйича ишлар олиб борилган.

 

Ўзбекистонлик бухоро яхудийларининг АҚШ ва Канада бухоро яхудийлари конгресси номли ташкилоти Қўмитанинг узоқ йиллик хамкори  хисобланади. Ташкилот билан шу давргача кўплаб манавий маърифий тадбирлар амалга оширилган.

Ватандошлар ҳудди Ватанларида бўлгани каби жуда меҳмондўст ва ўзаро аҳил яшашади. Улар биргаликда Ўзбекистоннинг “Наврўз”, “Мустақиллик куни” миллий байрамларини, “Рўза ҳайит” ва “Қурбон ҳайит” каби диний байрамларни нишонлаб келишади. Шундай ватандошларимиз ташкилотларидан бири Чикаго шаҳридаги “Ўзбек-Америка” жамияти ҳисобланади.

Сиэтл ва Тошкент шаҳарлари билан биродарлашган шаҳарлар ассоциацияси Тошкентни ва Ўзбекистонни  АҚШга биринчи бўлиб танитган ташкилот ҳисобланади.

Онлайн мулоқот давомида ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги, улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ислоҳотларни сифат жиҳатдан яхшилашда уларнинг салоҳиятини жалб этиш, ватандошлар ва меҳнат муҳожирлари энг кўп истиқомат қилаётган ҳудудларда Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги ватандошлар ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

 

Видеоконференция конструктив руҳда ўтди ва томонлар келгуси ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалаларини биргаликда амалга ошириш бўйича келишиб олишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида машҳур Бастакор, хонанда ва созанда, академик Юнус Ражабий сулоласини давомчиларидан  элимиз севган таниқли хонанда Азиз Ражабий ижросида баҳорий куй ва қўшиқлар ижро этилди.