2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Қайси автотранспорт воситалари стикерсиз ҳаракатланиши мумкин?

Бу борадаги янгилик ва енгилликларнинг аҳамияти ҳақида ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб бериб, жумладан шундай деди:
“Биринчидан, давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорти ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг фақат хизмат автотранспорти.
Бунда ҳайдовчи, ёнида мазкур ташкилотда ишлашини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси нусхасини ва айнан карантин даврида ишга жалб этилгани ҳақида ташкилотдан бирор бир ҳужжат олиб юриши шарт. Агар шу иккита ҳужжат бўлмаса, ҳаракатланиш мумкин эмас.
Яна бир қулайлик, транспортда бирга ишловчи ходимлар бирга юриши мумкин, фақат улар ҳам паспорт, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва ташкилотдан маълумотнома олиб юришлари шарт. Бегона одамларни транспортга ўтказиш, қоидабузарлик ҳисобланади.
Қайд этиш керакки, хусусий тиббиёт ташкилотлари ходимлари шахсий транспортдан фойдаланишлари мумкин эмас. Уйида ўтирган фуқароларда касалхонага боришга зарурат бўлса, тез ёрдам машинасини чақиртириш тавсия этилади.
Фақатгина тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлса- туғруқ, тан жароҳати, онкологик ёки гемодиализ ёрдам, жарроҳлик амалиёти каби инсон ҳаётига хавф туғдираётган ҳолатларда касалхонага бориб, келишда ўзингизни, қўшнингизни ёки қариндошингизни шахсий транспорт воситасидан фойдаланишингиз мумкин.
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида ҳаракатланишлари мумкин.
Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчи ва пассажирлари ўзи билан меҳнат дафтарчаси нусхасини ва айнан карантин даврида ишга жалб этилганлиги ҳақида ташкилотдан бирор бир ҳужжат олиб юриши керак.
Сайёра Шоева, ЎзА