2021 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари билан “Саҳнада опера” мавзусидаги ижодий учрашув

2021 йил 5 май куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Тошкент шаҳар “Свитанак” Беларус миллий маданий маркази томонидан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби А.Э.Слоним ва Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри солистлари билан “Саҳнада опера” мавзусидаги ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадибирда Қўмита масъул ходимлари, миллий маданий марказлар фаоллари, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри солистлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ижодий учрашувни ташкил этишдан мақсад –  опера хонандаларининг томошабинларга сезилмас қирралари, ижоди, янги қизиқарли лойиҳалар тўғрисида томошабинларга маълумот бериш ва шу орқали маънавий ривожланишга ҳисса қўшишдан иборат.

Тадбирда ҳар бир миллат ва давлатнинг маънавий ривожланиш даражаси аввало унинг маданияти, адабиёти ва санъатида, шу жумладан театрда аниқ намоён бўлишини шу маънода ушбу тадбир аҳамиятли эканлиги қайд этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Андрей Евсеевич Слоним — Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби кўплаб опера спектакллари учун сценография муаллифи саналади.

Тадбир давомида етакчи режиссёр опера санъатига оид қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди. Ижодий учрашув томошабинни опера санъатига режиссёр ва ижрочилар нигоҳи билан қарашга, сўзлар билан ифода этиб бўлмайдиган ҳиссиётларни қўшиқ орқали қандай ифодалаш мумкинлигини тушунишга чорлади.

Тадбир якунида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри солистлари ижросидаги концерт дастури томошабинларда катта таассуротлар қолдирди.

Қўмита ахборот хизмати