2020 йил glavnaya Популярные новости

Алишер Усмонов «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 20 млн доллар ажратди

Россияда истиқомат қилувчи ўзбек миллиардери Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга 20 миллион доллар маблағ ўтказиб берди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида маълум қилинган.

Ушбу пуллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўтказилади.

Хабарга кўра, пуллар Тошкент вилояти Зангиота туманидаги карантин учун махсус касалхонани тиббиёт асбоб-ускунлари билан таъминлашга сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмоновнинг Тошкентдаги уйида ўз-ўзини ижтимоий изоляция қилган. Аввал Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари бир кунлик иш ҳақини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўтказиб бергани хабар қилинганди.